Зариф: Эрон нефт танкерини ҳибсга олиш ноқонуний эди
Эрон ташқи ишлар вазири Теҳроннинг Лондондаги элчихонаси Англия ташқи ишлар вазирлигига ёзгани иккита мактубининг тасвирини нашр этиб, Эрон нефт танкери томонидан Европа Иттифоқининг санкциялари қонуни бузилгани ҳақидаги ушбу ўлка давлатининг қилган иддаосини рад этди.
Муҳаммаджавод Зариф пайшанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида, Эроннинг Лондондаги элчихонаси Англия ташқи ишлар вазирлигига Эрон ҳақида Европа Иттифоқининг санкциялари Эронга татбиқ этилмаслигини маълум қилди,-деб ёзди.
Эрон ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқи санкцияларини қўллаб-қувватлаш учун Британия ташқи ишлар вазирлигининг нашр этган баёниясига ишора этиб, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ ва "Грейс-1" нефт танкерини қўлга олиш 100 фоиз ноқонуний эди,-деб таъкидлади.
Англия ташқи ишлар вазирлиги Гибралтар минтақасида ҳибсга олинган Эрон нефт танкерини озод этиши пайида, Эрон бу кема Сурия томон ҳаракат қилмаслигини ўз зиммасига олган,-деб иддао қилди.
Англия давлатининг кескинликларни вужудга келтириши ва Американинг бузғунчилик қилишига қарамай Гибралтар минтақасининг олий суди пайшанба куни Эрон нефтини ташувчи "Грейс-1" нефт танкерини озод этиш ҳукмини чиқарди.
Гибралтар минтақаси олий судининг чиқарган бу ҳукми Эрон билан муносабат қилишда Англия ва Америка фаолиятининг яна бир мағлубиятини қайд этди.