Эрон давлати Афғонистон халқи ва давлатига ҳамдардлик билдирди
Эрон ТИВ наттоғи Кобул шаҳри ғарбида тўй маросимида содир этилган портлашни кескин қоралаб, Афғонистон давлати ва халқи хусусун бу ҳодисада қурбон бўлган шахслар аҳл- оилаларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий Теҳрон давлатини ҳардоим Афғонистон халқи ва давлатини қўллаб қувваталашини эълон қилар экан, бундай ваҳшиёна жиноят содир этишганларни , Афғонистон ва минтақадаги инсоният, тинчлик, хавфсизлигининг асли душманлари деб баҳолади.
Мўсавий Афғонистон давлати ва халқини ўта қийин ва тақдирни белгиловчи даврни бошдан кечираётгани ва бу пайтни жуда мураккаб ва қийин эканлигига тўхталиб, Афғонистон давлати ҳукумат ва халқ хусусан барча қавм -элатлар ўртасида бирлик ва ваҳдатни кучайтириши, сабр тоқат, узоқни ўйлаб иш тутиши билан барча муаммоларга ечим топиши мумкин . Бу йўлда эса ҳардоим Эрон ислом жумҳурияти Афғонистон халқи ва давлатининг ёнида бўлади деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз бугун Кобул шаҳрида тўй маросими жараёнида содир этилган портлаш оқибатида 63 киши ҳалок бўлиб, 183 нафар жароҳат олди.