Генерал Боқирий: АҚШ Эрон халқининг қудратига тан берган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i47162-Генерал_Боқирий_АҚШ_Эрон_халқининг_қудратига_тан_берган
Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари бош штабининг раиси турли соҳаларда Эрон ислом жумҳуриятининг ривожланишига тўхталиб, АҚШ давлати Эрон халқининг муқовимати ва қудратига таслим бўлган деб айтди.
(last modified 2019-08-28T05:31:34+00:00 )
август 28, 2019 10:31 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: АҚШ Эрон халқининг қудратига тан берган

Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари бош штабининг раиси турли соҳаларда Эрон ислом жумҳуриятининг ривожланишига тўхталиб, АҚШ давлати Эрон халқининг муқовимати ва қудратига таслим бўлган деб айтди.

Бугун Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий  Эрон халқи хавфсизлик ва мудофаа соҳаларида ўз армонлари йўналишида устивор ва ифтихор билан одим ташлаб уруш вазиятини келиб чиқишига рухсат бермайди деб таъкидлади.

Генерал Боқирий Эронга қарши Ироқнинг БААС режимини 8 йиллик урушида исломий жумҳуриятни жаҳон зўравон қудратлари устидан ғалаба қозонганини баён қилар экан, Эрон давлати муқаддас мудофаа заммонидан кейин ҳам барча муаммоларга қарамай, ИШИД ва Ан-Нусра террорчи гуруҳини мағлуб этишга муваффақ бўлди деб изоҳлади.

Эрон қуролли кучлари, шунингдек,  Ливан Ҳизбуллоҳи ва сиоинстик режим ўртасида юз берган 33 кунлик уршига ишора қилиб, сиоинстик режим билан урушда Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракатининг ғалабаси Эроннинг Муқаддас мудофаа тажрибаларини бошқа мамлакатларга ўтказганлигининг нишонасидир.

Генерал Боқирий Ол Сауд режими бошчилигидаги коалицияни Яман халқига қарши уюштирган ҳужумига тўхталиб, Яманга қарши Ол Сауд режими ҳужумларининг биринчи кунларида  ўзини мудофаа қилиш учун бирор хил қуролга эга бўлмаган яманликлар Эрон исломий Инқилобидан таъсир олиб, эндиликда ракета ва учувчисиз учоқлар ишлаб чиқармоқда деб қўшимча қилди.