Эрон давлати Ол Сауд томонидан Яманнинг Замор вилоятидаги қамоқхонани бомбардимон этилганини қоралади
(last modified Sun, 01 Sep 2019 10:17:27 GMT )
сентябр 01, 2019 15:17 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Ол Сауд томонидан Яманнинг Замор вилоятидаги қамоқхонани бомбардимон этилганини  қоралади

Эрон ТИВ наттоғи, Ол Сауд режими қирувчи самолётларини Яманнинг Замор вилоятидаги асирлар сақланадиган қамоқхонани бомбардимон этганини кескин қоралади. Бу ҳужумда ўнлаб асирлар ҳалок бўлган.

Эрон ТИВ- и хабарига кўра, бугун бу вазирлик наттоғи Сайид Абос Мўсавий  Замор вилоятдаги асрлар изоляторлари Қизил Хож жамияти томонидан аниқлангани ва бу жамият вакиллари ҳам бир неча маротаба бу қамоқхонага борганини таъкидлаб,  асирлар сақланаётган қамоқхонани Ол Сауд режими томонидан бомбардимон этилгани,  Саудия Арабистоннинг бошчилигидаги коалициянинг уруш жиноят содир этганидан далолат бермоқда ва бу тажовузкорлар жиноятларининг бошқа намунасини намойш этди деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ наттоғи Яманга қарши Ол Сауд режими тажовузлари ва жиноятларига афсусланиш билдириб,  Яманга қарши ушбу жиноятлар  Ғарб ва АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроқлар ёрдамида содир этилмоқда ва албатта Яман халқи бу мамлакатларини бир -бирига шерик эканлиги ва ушбу жиноятларга жавоб бериши лозимлигини таъкидламоқда деб аниқлик киритди.

Хабарларда айтилишича Ол Сауд режимини Яманнинг Замор вилоятидаги асирлар қамоқхонасига берган авиазарбаларида 50 нафар ҳалок бўлиб, 100 нафар жароҳат олган.