Руҳоний ва Макрон БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида мулоқот қилишди
Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Франция президенти Эммануэль Макрон БМТ Бош Ассамблеясининг 74 -чи сессияси доирасида учрашиб мулоқот қилдилар.
Мухбиримизнинг хабар қилишича, Эрон ва Франция президентлари бу учрашувда турли арсалар жумладан иккитомонлама ва Халқаро миқёсида ўзаро алоқалари ва ҳамкорликларини кенгайтириш учун қизиқаётганини таъкидлаб, минтақанинг нозик шароити, Эрон президентини " Ҳурмуз тинчлиги ташаббуси" номли Форс Кўрфази минтақаси хавфсизлигини сақлаш учун янги қарори ва Халқаро ва кўптомонлама келишув бўлган ядровий келишвни сақлаш учун Франция ва бу келишувдаги бошқа томонлар саъй -ҳаракатлари тафсилоти юзасидан фикр алмашдилар.
Ҳасан Руҳоний бу учрашувда Халқаро ядровий келишувдан АҚШни чиққанидан кейин ун сақлаш учун барча томонлар жумладан Францияни масъулиятлари ва вазифаларини баён қилар экан, Франция, Британия ва Германиянинг Эронга қарши кечанги иддаолари асоссизлигини айтиб уни қаттиқ танқид этди.
Эммануэль Макрон ҳам бу учрашувда Форс Кўрфази минтақасидаги хавфсизликни таъминлаш учун Эрон президентининг ташаббусини олқишлаб, Париж давлатини ядровий келишувни ижро этилишига кўмаклашаётганига тўхталиб, Европа давлатларини Халқаро ядровий келишувдаги бошқа томонлар хусусан Россия ва Хитой билан ҳамкорликларини зарурий бир амр дея атади.
Франция президенти ўз сўзларида минтақада таъсирчан ролга эга бўлган Эрон билан муомала ва музокараларни давом этииш ва Париж-Теҳрон ўртасидаги конструктив алоқаларни давом эттиришини қўшимча қилди.