Руҳоний Жонсон билан учрашувида: Европа ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини бажариши лозим
Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний, Нью-йоркда Британия бош вазири Борис Жонсон билан учрашганида Европадаги 3 мамлакатининг сўнгги баёнияси ҳамда Эронга қарши асоссиз айбловларини қаттиқ танқид қилар экан, Европа тройкасини Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини ижро этишлари зарурлигини таъкидлади.
Эрон президентлик, идораси маълумотлар сайтининг хабар қилишича, Ҳасан Руҳоний бу учрашувида, Британия давлатининг Яқин Шарқ билан танишгани ва иштирокининг тарихига ишора қилиб, ҳозирги мураккаб ва нозик вазиятда Эронга қарши баёния чиқаришдаги Британия, Франция ва Германиянинг ҳатти- ҳаракатлари конструктив ва фойдали эмас деб изоҳлади.
Эрон президенти шунингдек, Эронни ядровий келишувдаги иқтисодий имтиёзлардан баҳра олиши учун Лондон давлатини ўз мажбуриятларига пассив амал қилишини танқид қилиб, иқтисоднинг ижобий шароитини томонларнинг келишувдги мажбриятларининг бир қисми эканлигини баён қилди. У ўз сўзларида Европа давлатларини ядровий келишувдаги ўз мажбуриятлари улар жумласидан INSTEX номли Европанинг Эрон билан савдо ҳамкорликлари каналини амалга оширишга чақирди.
Ҳасан Руҳоний бугун БМТ Бош Асссамблеясида нутқ сўзлаганида изоҳ бериши кутилаётган " Ҳурмуз тинчлиги" ва ё " Умид" номли лойиҳага ишора қилиб, минтақада изчил ва доимий хавфсизлик ва барқарорликни тиклаш учун минатқа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликларни кучайтириш зарурлиги ҳамда ушбу мақсадига эриша олиш учун турли мамлакатлар айниқса Британия давлатининг ҳамкорлик қилишини таъкидлади.
Британия Бош вазири ҳам бу учрашувда Лондон давлатини Теҳрон билан ўзаро муносабатларини янада яхшилаш пайида бўлганига тўхталиб, Британия давлати ҳардоим Халқаро ядровий келишув ҳомийси бўлган ва бу келишувни ҳимоя қилишга давом беради деб аниқлик киритди.
Борис Жонсон минтақадаги Эроннинг таъсичан ролини тан олиб, Халқаро ядровий келишувни давом этиши ва минтақадаги кескинликларни камайишига умид қилди.