Инқилоб раҳбари: Муқаддас Мудофаа ҳақиқатларини унутилиши ва инкор этилишига ижозат бермаслик лозим
(last modified Thu, 03 Oct 2019 08:00:44 GMT )
октябр 03, 2019 13:00 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: Муқаддас Мудофаа ҳақиқатларини унутилиши ва  инкор этилишига ижозат бермаслик лозим

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон Маказий провинциясининг 6200 шаҳидлари конгресси масъуллари ва ташаббускорлари билан учрашувида Муқаддас Мудофаанинг ёрқин жиҳатлари ва ҳақиқатларини унутилиши, аҳамиятсиз бўлиши, инкор этилишига ҳеч қачон ижозат бермаслик лозим деб айтдилар.

 Жорий  йилнинг 30  сентябрь  куни  Оятуллоҳил Узмоъ  Хоманаийнинг  Эрондаги Марказий провинциясининг  6200 шаҳидлари  конгресси  масъуллари билан учрашувидаги баёнотлари  бугун  Марказий  вилоят  маркази Арок шаҳридаги йиғилишда ўқиб берилди.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари шаҳидларнинг азиз ота- оналари ва умр йўлдошларининг  қийматли ва бебаҳо хотираларини тўплашишга чақириб, шаҳид бўлиш, Аллоҳ таоло томонидан ушбу  азиз шахсларга насиб этилган имтиёз ва иноятдир. Ушбу ёрқин ва буюк йўлда қадам ташлаган ва  жой олган азиз шаҳидлар, ветеранлар ва уруш қатнашувчиларининг таржимаи ҳоли, бутунлай сабоқлардан иборат бўлиб, уларнинг маънавий ўрнини қай даражада юқори эканлигининг далилидир деб изоҳладилар.

Инқилоб Раҳбари  шаҳидлар хотираларини эъзозлаш ва улуғлаш , умид ва яхши руҳия бағишловчи эканлигини таъкидлаб,  шаҳидлар аҳли оилалари хотираларини қайд этишда шарҳлаш ва савол беришга ундайдиган мавзус ҳам  Худо йўлидаги жиҳод майдонларига боришлари учун ўз фарзандлари ва умр йўлдошларига уларни ижозат ва розилик беришгдаги шавқ иштиёқларидир деб қўшимч қилдилар.

Ул Зот ўз сўзларида  жиҳод қилишдан шаҳидларнинг асли мақсадини Аллоҳ  таоло розилигини касб этиш ва Сайид уш шуҳадо муборак исмини тилга олиш эканлигини таъкидлаб,  бундай йиғилишларни ўтказиш жараёнини давом эттириш зарурлиги, зеро бундай йиғилишлар ва тўплашувларни  ёшлар ва ўспиринларни Муқаддас Мудофаа ва Инқилоб маърифати билан таништиришнинг омилидир деб аниқлик киритдилар.

 

Ёрлиқ