Эрон давлати Туркияни Сурия шимолига қарши ҳужумларини тўхтатишга чақирди
(last modified Thu, 10 Oct 2019 13:13:21 GMT )
октябр 10, 2019 18:13 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Туркияни Сурия шимолига қарши ҳужумларини тўхтатишга чақирди

Эрон ТИВ-и Туркия давлатининг хавфсизлигик масаласидаги хавотирланишларини тушинишини баён қилиб, Анқара армиясини Сурия шимолига қарши ҳужумларини тўхтатиб бу минтақани тарк этиши зарурлигини қўшимча қилди.

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнияисда,  Сурия ичкарисида, Туркия ҳарбий ҳаракатларидан хавотирланиш билдириб, ҳарбий ҳаракатлар нафақат Туркиянинг хавфсизлик масаласидаги хавотирланишларини бартараф этмайди, балки  кенг- қамровли инсоний ва моддий зарарларни келтириб чиқаради, шу сабабдан Эрон давлати  бундай ҳатти- ҳаракатга қарши чиқади деб изоҳлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги  минтақанинг ҳозирги вазиятини дунёнинг бошқа минтақаларидаги давлатлар хусусан АҚШнинг аралашишининг натижаси эканлигини баён қилиб,  Эрон ислом жумҳурияти  минтақавий потенсиал ва имкониятлар чорчбубасида муаммоларни ҳал этиш қарашлари асосида  айни пайтда ҳар иккитомон билан алоқада бўлгани дек Туркия ва Сурия ўртасида рол ўйнаш учун  тайёрдир деб қўшимча қилди.

Мазкур баёнияда шунингдек,  вужудга келган кескинликларни фақат осойишта мақсаддаги ҳатти- ҳаракатлар,  Сурия яхитлиги ва миллий ҳокимиятини ҳурмат қилиш ҳамда Адана келишувига риоя қилган ҳолда ҳал этишнинг мимкоин бор деб аниқлик киритилган.