Покистон Бош вазири Теҳронга келди
(last modified Sun, 13 Oct 2019 09:32:58 GMT )
октябр 13, 2019 14:32 Asia/Tashkent
  • Покистон Бош вазири Теҳронга келди

Бугун якшанба куни Покистон Бош вазири Имрох Хон Эрон ислом жумҳурияти етакчи масъуллари билан учрашиб, мулоқот қилиш мақсадида Теҳронга келди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Покистон Бош вазири Теҳронга қилган бир кунлик сафарида  Исломий  Инқилоб муаззам раҳбари ва Эрон президенти билан учрашиб мулоқот ўтказиши айтилади.

Имрон Хон бу сафарида эронлик масъуллар билан минтақа ва Халқаро миқёсидаги сўнгги ва муҳим ўзгаришлари масаласи юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.

Бу сафарида Покистон бош вазирини бу мамлакат ТИВ раҳбари Шоҳ Маҳмуд Қурайший ва махсус ёрдамчиси Сайид Зулфиқор Бухорий ҳамроҳлик қилмоқда.

Покистон Бош вазири Имрон Хон апрель ойида ҳам Эронга келганди.

Покистон бош вазирини Эрон президенти томнидан расман қабул қилиш маросими бошланди.