Инқилоб раҳбари: Ҳақ йўналишида дадил қадам ташлаш, мамлакат ва дунёни ўзгартиради
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i48178-Инқилоб_раҳбари_Ҳақ_йўналишида_дадил_қадам_ташлаш_мамлакат_ва_дунёни_ўзгартиради
Арбаъийни Ҳусейний кунида Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳусейниялари эронлик талабалар ҳайъатларининг мезбони эди. Талабалар Исломий Инқилоб муаззам раҳбари олдида азодорлик маросимлари ўтказишлари билан Карбалои Муаллаодаги зиёртчилар билан ҳамовоз бўлиб " Лаббайк ё Ҳусейн " шиорини эълон этдилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 19, 2019 17:06 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари:  Ҳақ йўналишида дадил қадам ташлаш, мамлакат ва дунёни ўзгартиради

Арбаъийни Ҳусейний кунида Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳусейниялари эронлик талабалар ҳайъатларининг мезбони эди. Талабалар Исломий Инқилоб муаззам раҳбари олдида азодорлик маросимлари ўтказишлари билан Карбалои Муаллаодаги зиёртчилар билан ҳамовоз бўлиб " Лаббайк ё Ҳусейн " шиорини эълон этдилар.

 Маросимда Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий   қисқача суҳбатида   азодорлик маросимларда қатнашгани учун ёшларга миннатдорчилик билдириб,  уларга хитобан:  сизларнинг нуру сафойингиз жуда ғанимат ва муҳимдир, мен ҳардоим Худованди Маннон даргоҳидан биз ва сизларни тўғри ва мустақим йўлга ҳидоят қилишини сўрайман. Чунки  сизлар ушбу ҳақ йўналишида дадил қадам ташласангиз,  мамлакат ва дунё ислоҳ бўлиб, инсоният унинг манфаатларидан баҳралар олишади деб таъкидладилар.

Мазкур маросимда шунингдек ҳужжатулислом вал муслимин  Саъдий, Эрон халқининг муқовимат ҳаракатини аслида Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ муқовиматидан келиб чиққанини таъкидлаб,  зўравон қудратлар катта ва кўп таблиғотий трибуналари ва ОАВ -и билан  ҳақ ва ботил ўрнини алмаштиришга уринмоқда, аммо Имом Сажжод /а/ ва Ҳазрат Зайнаби Кубро  /а/  Кўфа ва Шом шаҳарларида  ўзининг ҳақиқат ва ёрқин сўзлари билан уммавийлар ҳукуматини шарманда қиишганидек, бугунги кунда  ҳам Ҳақ жараёнининг трибуналари  ислом ва Инқилоб борасидаги сўзларини қудрат билан баён этиб  зўравон қудратлар камчиликлари ва хатоликларини фош этишлари лозим деб айтди.

Бу марасимда  шунингдек  Ҳаниф Тоҳирий ва Мутеъий  Арбаъийн зиёратномасини қироат этиб, Сайидушшуҳадо Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот аҳли байтлари мусибатлари хусусида навҳахонлик қилишди.