Зариф: АҚШ давлати сионистик режимнинг жиноятларига шерикдир
(last modified Thu, 24 Oct 2019 09:35:45 GMT )
октябр 24, 2019 14:35 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШ давлати  сионистик режимнинг жиноятларига шерикдир

Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг Халқаро қонунларни бузишб, бирёқлама ва фанатизмга асосланган сиёсатларини давом эттириши, Фаластин халқига каттаа зарар- зиён етказмоқда деб айтди.

Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Бокуда Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларининг Фаластин қўмитаси йиғилишида АҚШнинг ҳозирги давлати  фаластинликлар масаласини аҳамиятсиз қилиб кўрсатишга уринаётган сионистик режимнинг босқинчилиги ва жиноятларига шерикдир деб изоҳлади.

Муҳаммаджавод Зариф АҚШ ва сионистик режимини  Яқин Шарқ минтақаси халқлари ўртасида низо ва фитна солишга уринаётганига тўхталиб, бундай ёвуз ҳатти-ҳаракатлардан уларнинг мақсади фаластинилклар қийинчиликлари ва муаммоларини аҳамиятсиз қилиб кўрсатиш  ва минтақага зара етказишдан ўзга нарса эмас деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида БМТнинг ошкора резолюцияси билан бир пайтда, АҚШ давлатини Тел-Авивдаги элчихонасини Қуддуси шарифга кўчиришдаги ёвуз сиёсатлари  ушбу бўҳронни ҳал қилиш учун  адолат доирасида амал қилиш йўлига халал етказди деб аниқлик қиритди.

Зариф шунингдек  Фаластин халқи ва раҳбарлари томонидан " Аср муомаласи" номли лойиҳани қатъийлик билан рад этилганига тўхталиб,  халқаро қонунлар ҳамда Фаластин халқининг инсоний, сиёсий  ҳуқуқларини инобатга олмасдан ҳар қандай ташаббуслар мағлуб бўлишга маҳкумдир деб қайд этди.

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатларга хитобан, минтақа мамлакатлари  АҚШ ва сионистик режимга ишониш каби хом хаёллардан воз кечишлари зарур дея таъкидлади. 

Ёрлиқ