Эрон ва Россия Баржомни сақлаб қолишнинг зарурлигини таъкидлашди
Эрон ва Россия Ташқи ишлар вазирларининг ӯринбосарлари Баржомни сақлаб қолишнинг зарурлигини таъкидлашди
ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Россия Ташқи ишлар вазирлиги ӯз баёнотида таъкидлашича, Россия Ташқи ишлар вазирининг ӯринбосари Сергей Рябков ва Эрон Ташқи ишлар вазирининг ӯринбосари Саййид Аббос Ароқчи кеча Москва шаҳрида Эрон ядровий келишуви (Баржом)нинг амалга оширилиши усуллари ҳақида фикр алмашишди.
Бу баёнияда келтирилишича ҳар икки томон келишувга имзо чеккан давлатларнинг ӯз масъулиятларини тӯлиқ бажарган ҳолда амалга оширилиши зарурлигини таъкидлашди.
Хабарда таъкидланишича, Рябков ва Ароқчи шунингдек, Форс кӯрфази ҳамда Ғарбий Осиё минтақасидаги вазият ҳақида ҳам фикр алмашишди.