Мўсавий: Ал-Бағдодийни ўлдирилгани билан, ИШИД ғоялари нобуд бўлгани йўқ
Эрон ТИВ наттоғи ИШИД террорчи гуруҳи раҳнамоси Абубакр Бағдодийни ўлдирилганига билдирган муносабатида Абубакр Бағдодийни ўлдирилгани билан ИШИД террорчи гуруҳининг ақида ва ғоялари ҳалигача йўқ қилинмаган деб айтди.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий Эрон телерадикомпаниясига берган интервьюсида, ИШИД террористлари, Абубакр Бағдодий ҳамда минтақадаги террорчи гуруҳларнинг бошқа аъзоларининг "муҳлати" ўтиб кетади ва уларнинг таъсири ҳам нобуд бўлади деб изоҳлади.
Эрон ТИВ наттоғи Эрон ислом жумҳуриятининг логистик ҳимоятига эга бўлган минтақадаги муъмин халқлар, Ироқ ва Сурия давлатлари ва халқлари ҳамда муқовимат кучлари ИШИД такфирий гуруҳини йўқ қилганини таъкидлаб, ИШИД террорчи гуруҳи минтақадаги муқовимат кучлари томонидан мағлуб этилган бўлсада, аммо минтақада жиноятларини давом эттириши учун уларнинг қолган қисмини АҚШ қўллаб- қувватламоқда деб қўшимча қилди.
Мўсавий АҚШ президентлик сайловларига ишора этиб, АҚШ давлати сайлов каби муҳим мавзу остонасида Абубакр Бағдодийни ўлдириланига ўхшаган хабарларни тарқатади деб аниқлик киритди.
Эрон ТИВ наттоғи ўз сўзларида минтақа халқларини душманларнинг янги фитналари қаршисида тура олиши ва доимо ҳушёр бўлишга чақирди.