Инқилоб Раҳбари: АҚШ билан музокара ўтказиш ҳеч қандай натижа бермайди
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари АҚШ билан музокара қилишнинг натижаси йўқлигига ишора қилиб, АҚШ томони билан музокара қилиш самарасиз қолади чунки улар ҳеч қачон имтиёз беришмайди деб айтдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари " Халқаро зўравон қудратларга қарши кураш миллий куни " – яъне 13 обон остонасида Эроннинг тури бурчакларидан келган минглаб ўқувчилар ва талабалар билан учрашганида қўшимча қилиб айтдиларки, муқобил томон /АҚШ/ эронлик масъулларни музокара столига қайтишини Эрон ислом жумҳуриятини АҚШга таслим бўлиш маъносида эканлигини иддао қилиб, музокараларни қайта бошлашни таъкидлаб келаётганидан асли мақсадлари ҳам бутун жаҳон аҳлига Эронга нисбатан қўлланган максимал даражадаги босим ва санкциялар натижа берди ва эронликлар таслим бўлишди деб далил келтиришдан ўзга нарса эмас деб баён этдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари АҚШ режимининг Эронга таъсир ўтказиши йўли қаршисидаа тура олиб, унинг йўлига тўсиқлар яратишни Эрон ислом жумҳуриятини Вашингтоннинг зўравонлик сиёсатлари ва фитналарига қарши энг асосий жавоб эканлигига ишора этиб, АҚШ билан такрор-такрор музокараларни олдини олишни уни Эронга тасъир ўтказиши йўлига монеа яратишнинг энг асосий абзалидир деб изоҳладилар.
Ул Зот АҚШ далатини Куба ва Шимолий Корея билан музокараларини ҳеч қандай натижа бермаганини барчага сабоқ эканлигини таъкидлаб, АҚШ ва Шимолий Корея масъуллари ҳатто бир -бирига нисбатан гуё ҳурмат эҳтиром кўрсатган дек назарга ҳам ташлади, аммо охирда АҚШ томони музокаралардаги найранглари асосида Шимолий Кореяга нисбатан жорий этган санкцияларни заррачадек камайтирмади ва бу мамлакатга бирор имтиёз ҳам бермади деб аниқлик киритдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Франция давлатини музокараларда воситачилик қилишни таъкидлаб келаётганига тўхталиб қуйидагича айтдилар: Франция президенти Трамп билан мулоқот Эроннинг барча муаммоларига еим топиш йўли эканлигини иддао қилмоқда аммо бизлар унга хитобан айтамизки сиз ё сода одамсиз ва ё АҚШ қарам бўлиб қолгансиз.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари АҚШнинг Эрондан нималарни истайди ва унинг талабларининг ҳаддини қай даражада бўлганига тўхталиб, АҚШ истак хоҳиши ва тамаъгирлиги чексиздир деб эълон этдидар.
Исломий Инқилоб Раҳбари шунингдек АҚШ давлатини Эроннинг ракета мудофаа қудратини нобуд қилиш ва чеклаб қўйишдаги барч уринишларини натижасиз қолганини таъкидлаб, бугунги кунда Аллоҳ фазл -марҳамати ҳамда эронлик ёшларнинг азм-ирода ва ҳиммати билан Эрон узоқ масофалар яъне 2 минг километрга мўлжалланган ракеталарга эгадир ва бу ракеталар ўта аниқ нишонга тегади деб баён этдилар.