Оятулло Хотамий: Америка, Франция ва Германия Эрондаги кейинги тартибсизликларга масъулдирлар
(last modified Fri, 22 Nov 2019 13:37:06 GMT )
ноябр 22, 2019 18:37 Asia/Tashkent
  • Оятулло Хотамий: Америка, Франция ва Германия Эрондаги кейинги тартибсизликларга масъулдирлар

Теҳрон жума намозининг хатиби ёмон ниятли айрим разил инсонларнинг Эрон халқи дил дардини изҳор этиш жараёнидан суистеъмол қилганига ишора қилиб, деди: Бу тартибсизликлар Америка томонидан режалаштирилган, афсуски, Франция ва Германия ҳам унга шерикчилик қилишди.

Ӯтган жума куни тонг пайтидан давлатнинг бензин нархини ошириш қарорига қарши Теҳрон ва бошқа бир қатор шаҳарларда одамлар тинч намойишга чиқиб, ӯзларининг эътирозларини баён этишди. Аммо фурсатдан фойдаланган айрим олдиндан тайёрланган ёвуз ниятли кимсалар эътирозчиларнинг орасига кириб олиб, умумий ва шахсий моликият, ҳатто банклар, тез ёрдам машиналари, жамоат транспорти воситаларига шикаст етказишди.

Теҳрон жума намозининг муваққат хатиби оятулло Саййид Аҳмад Хотамий хутбалар жараёнида мамлакатда кейинги кунларда юз берган тартибсизликлар ҳақида тӯхталиб, деди: Эрон халқининг душманлари уч йил давомида мамлакатнинг ичкариси ва ташқарисидаги гумашталарини ӯқитиб, тайёрлаб, Эронда тартибсизликлар келтириб чиқаришни режалаштирган эдилар. Аммо уларнинг бу найранглари пучга чиқарилди.

Теҳрон жума намозининг  хатиби ёвуз ниятли кимсаларни айрим давлатлар қӯллаб-қувватлаганини таъкидлаб, илова қилди: Саудия Арабистонининг режими уларни молиявий жиҳатдан қӯллаш билан бирга ӯзининг ОАВни ҳам уларнинг ихтиёрига топшириб қӯйганди.

Оятулло  Хотамий Исломий Инқилобга қарши мунофиқин гуруҳи ҳам тартибсизликни келтириб чиқарганларга ҳомийлик қилганини айтиб, таъкидладиким, 17 минг эронликни террор қилган  мунофиқин гуруҳининг каллакесарлари кейинги ҳодисаларга сабабчи бӯлган ёвуз ниятли кимсаларни қӯллаб-қувватладилар.

Теҳрон жума намозининг  хатиби Эроннинг буюк халқи кейинги кунларда душманларнинг режаси чипакка чиққанига гувоҳ бӯлди, энди давлат ҳам ӯз ваъдасига амал қилиб, кундалик эҳтиёж товарларининг нархи ошмаслигини таъминлаши лозим, дея эслатди.

Кейинги бир неча кун давомида Эрон халқи мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида кӯча намойишларига чиқиб, тартибсизликларни келтириб чиқарган ёвуз ниятли кимсаларнинг амалини маҳкум этдилар.