Табобат туризми /1/
(last modified Mon, 25 Nov 2019 08:10:43 GMT )
ноябр 25, 2019 13:10 Asia/Tashkent
  • Табобат туризми /1/

Азизлар бугундан бошлаб, турзим соҳасининг муҳим турларидан бири Табобат туризми ҳамда Эроннинг бу соҳадаги фаолиятлари билан сизларни таништирамиз. Шунингдек ҳар бир дастурда Халқаро миқёсида яъне IPD даражасида танилган ва машҳур бўлган Эрондаги касалхоналардан бири борасида сўз юритиб, ушбу марказларининг имкониятлари, ютуқлари ҳамда тиббий марказлар билан қандай равишда алоқада бўлиш ва келиб табобат олиш йўлларини таҳлил этиб берамиз.

Сафар қилиш инсонларнинг энг яхши ва эсда қолувчи тажрибаларидандир. Аслида сафарда инсонлар кўп тажрибалар касб этишади.

Ўтмишда инсонлар  кўпроқ даромад касб этиш, савдо -иқтисодий ишлар ва айрим пайтларда дам олиш ё  зиёрат қилиш  учун сафар қилишарди ва оддий халқ  йўлнинг узоқлиги ҳамда харажотларини ҳаддан ортиқ бўлгани туфайли камроқ сафар қиишларди.

Аммо бугунги кунда техника ва  технологияни ривожланиши , саноат соҳасини кенгайиши ҳамда транспорт ва юк ташиш воситаларини муҳайё бўлгани туфайли бошқа жойларга сафар қилиш анча осон бўлган  ва кўп инсонлар турли мақсадлар билан яқин ва узоқ шаҳарлар ва минтақаларга  борадилар ва бу масала турзим ва ё сайёҳлик соҳасини  вужудга келиши ва ривожланишига замин яратади.

Бугунги кунда туризм тармоғи,  ривожланган бир соҳадир. Бу соҳа шу даражада ривожланганки, бугунги кунда дунёдаги 3 чи энг буюк саноат сифатида тан олинган.

Эрон

 

Тур / Tour/ тушунчаси, лотинча сўз бўлиб  Tornare калимасидан олинган ва Tornos сўзи ҳам юноча сўздан олинган ва  бир нуқта атрофида айланиш маъносини ангтадаи. Бу ҳаракатнинг хусусияти олдинги нуқта га қайтиш демакдир.

Бинобарин "тур" тушунчаси бориб келиш маъносидан далолат беради.

Халқаро туризм ташкилоти -UNWTO нуқтаи назаридан  туризм саноати бошқа тарзда таърифланади.

Бу ташкилот нуқтаи назаридан туризм яъне  инсонларни дам олиш  ҳамда бошқа ишлар ва даромад касб этишга алоқадор бўлмаган сафар уюштириш мақсадида ўзи яшайдиган жойдан бошқа минтақаларга бориб уша маконда 24 соатдан бир йилдан камроқ вақт давомида қолиш  маъносидадир.

Дарвоқи,туризм саноати, озиқ- овқат харид қилиш, магазинларга бориш, ўйинларда бўлиш, даволаш, дам олиш ва бошқа мавридларнинг барчасидан иборат ҳамда мусофирларга муҳаё этиладиган  шароитлар,  фаолиятлар, хизматлар ва бошқалар тўпамини англатади.

Ҳар қандай таъриф ва шарҳдан ташқари туризм саноати, бугунги кунда кўп мамлакатлар эътиборини ўзига тортган соҳа ҳисобланади.

Чунки  туризм саноати  даромад касб этишдан ташқари  у ё бу мамлакатда камбағалликга барҳам бериш, фойда келтириш, мамлакатлар ўртасида маданий айирболаш ҳамда яқинлашувни янада кенгайтирувчи омил сифатида хизмат қилади.

Шу асосда дунёнинг барча мамлакатлари табиий жозибалари, гўзал манзаралари, тарихий ва маданий ёдгорликларни таништириши билан кўп туристларни жалб этишга ҳаракат қиладилар.

Туризм соҳасини мамлакатлар иқтисодига қўшадиган  ҳиссаси унинг роли ва аҳамиятидан ташқари, давлатлар  туристларни жалб этиш учун  туризм саноатидаги инфратузилмаларини шу даражада лойиҳалаштириши лозимки, сайёҳларнинг барча эҳтиёжлари таъмин этилсин ва улар ўз сафаридан яхши хотиралар ва таассуротлар билан мамлакатига қайтиб келсин.

Бугунги кунда  туризм саноати туристларнинг ўз сафаридан одадиган мақсадлари ва таассуротларига эътибор бериб, тури хил классификация қилинади ва турли қисматларга бўлинади.

Мамлакатларнинг маданияти ва тарихи билан танишиш,  боқша мамлакатларнинг экология ва табиати билан ошно бўлиш,  зиёрат ва диний ишларни адо этиш, ё ки дам олиш ва ҳатто даволаш масаласи,  ҳар бир турист сафарининг асли мақсади бўлиши мумкин.

 Туризм соҳасининг турлари орасида  бугунги кунларда  кўп инсонлар эътиборини ўзига тортган  уларнинг энг муҳимроғи  health tourism ё ки Табобат турзими ҳисобланади,

Ҳозиргача туризмнинг бундай соҳаси ва уни турлари борасида эшитмаган бўлсангиз,

 Биз ушбу дастуримизда Табобат туризмининг  турлари ва мақсади борасида батафсилроқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Табобат туризмининг  тарихи,  қадимий Юнонистон ва Рум мамлакатларига бориб тақалади. Уша минтақалардан туризмнинг бу тури аввал Европа мамлакатлари ва кейинроқ бошқа давлатларга кенгайиб борган.

Қадим замонлардан бери кўп инсонлар,  даволаш учун дарёлар соҳили ва шифобахш сувларга боришарди.

 Табобат туризми турли соҳалар жумладан даволаш туризми, табиат бағрида табобат қилиш ва шифохоналарда табобат олиш қисмларига бўлинади.

Табобат туризмда сайёҳларга кўрсатиладиган хизматлар ҳам турлчадир ва касалликига эътибор бериб улар даволанишади.

Аммо мамлакатлар ҳам Табобат туризмини ривожлантириш учун эн аввало лозим шароитларни яратиб беришлари тўғри келади.

 Тажрибали шифокорлардан бошлаб, модерн шифохоналар ҳамда стандартга жавоб берадиган клиникалар , тиббий тажҳизотлар шунингдек тиббий қонунлар, муҳим инфратузилмаларнинг барчаси Табобат туризмини ривожлантиришга асосий рол ўйнашади.

Йилида бутун дунёда 7 миллион нафар инсонлар  соғлиги ва саломатлигини яхшилаш мақсадида у ё бу мамлакат ва минтақага сафар қилади.

Шунингдек Табобат турзими соҳасидан дунё мамлакатлари 100 миллиард доллардан кўпроқ даромад касб этишади.

Осиё мамлакатлари ҳам Табобат туризми соҳасида  дунёда асосий ўринга эгалар.