Теҳрон халқи ўтказган кўча намойишларида тартибсизликлар омилларининг амалини кескин қораладилар
(last modified Mon, 25 Nov 2019 11:51:57 GMT )
ноябр 25, 2019 16:51 Asia/Tashkent
  • Теҳрон халқи ўтказган кўча намойишларида тартибсизликлар омилларининг  амалини  кескин қораладилар

Бугун Теҳрон халқи шаҳар кўчаларига чиқиб тартибизлик келтириб чиқарганларни кескин қоралашди.

Теҳрон халқи ушбу кўча -намойишларида  " АҚШ юқолсин", " Исроилга ўлим", безорий ва тартибсизликлар омилларига ўлим" шиорларини эълон этиб,  исломий Эрон қудрати ва хавфсизлигини ҳимоя этишини маълум этдилар.

Теҳрон халқи шунингдек,  Инқилоб Раҳбари баёнотини ҳимоя этишдаги шиорлари билан умумий мол -мулкка зарар келтирган  авбошлар ва тартибсизликлар омиоларига ўз нафратинини эълон этдилар.

Эронда 15 ноябрь куни ёқилғи-бензин нархини ўзгартириш лойиҳасини ижро этила бошлангани билан, Теҳрон ва Эроннинг бошқа шаҳарларида осойишта мақсаддаги кўча намойишлар  бошланди аммо тартибсизлик келтириб чиқаришни олдин машқ қилган   бир гуруҳ безорийлар ва авбошлар эътирозчилар орасига кириб умумий мол -мулк, банклар, амбулатория, тез тиббий хизмат машинаси ва умумий транспортларга зарар етказишди.

17 ноябрь ҳам Инқилоб Раҳбари Оятулллоҳил Узмоъ Хоманаий  Фиқҳдан хориж дарсларида  ёқилғи сарфланишини бошқариш лойиҳасини ижро этишдан кейин келиб чиққан вазиятга тўхталиб,  албатта бу қарордан халқнинг бир гуруҳи хавотирланишади аммо халқ бойликлари ва мол- мулкига зарар етказиш безорийлар ишидир деб айтандилар.

Эроннинг турли шаҳарлари халқи ҳам ўтган кунлар ичида, кўча намойишлар ўтказиб, тартибсизликлар омилларидан узоқлашини эълон этар экан, мамлакат қудрати ва хавфсизлигини ҳимоя этдилар.