Табобат туризми (4)
(last modified Tue, 26 Nov 2019 11:05:04 GMT )
ноябр 26, 2019 16:05 Asia/Tashkent
  • Табобат туризми (4)

Шероз шаҳридаги тарихий обидалар ва табиат гӯзалликлари саёҳатчиларнинг диққатини ӯзига жалб қилиб келган.  Эндиликда Шероз шаҳри Эроннинг табобат туризми бӯйича хорижлик меҳмонларни ӯзига жазб айлаган марказлардан биридир.

Кейинги йилларда Шероз Жанубий Эрон минтақасининг табобат қутбига айланган.  Энг замонавий медицина асбоб-ускуналари билан жиҳозлантирилган ӯнлаб хусусий ва давлат касалхоналарига эга бӯлган Шероз  мизожларга юқори малакали табобат хизмати кӯрсата оладиган шаҳарга айланган. Одам баданининг аъзоларини кӯчириб ӯтқазиш, кӯз жарроҳлиги, тери ва гӯзаллик,  химиятерапия ва нур терапияси, турли хилдаги саратон хасталигини даволаш,  озиш учун жарроҳлик қилиш, юрак, қон-томир, ортопедик жарроҳлиги, зурриёдсизликни даволаш булар Шероз шаҳри беморхоналарида амалга ошириладиган табобатнинг тӯлик бӯлмаган руйхатидир.

   Шерозлик шифокорлар қӯлга киритган муваффақиятлардан бири инсон аъзолари, айниқса  жигар трансплантациясидир. Инсон узвларини кӯчириб ӯтқазиш бӯйича энг мураккаб жарроҳлик ҳисобланган жигарни кӯчириб ӯтқазиш жарроҳлигининг тамал тоши   Эронда жигарни кӯчириб ӯтқазиш амалиётининг отаси доктор Малик Ҳусейний томонидан Шероз шаҳрида қӯйилган. Эндиликда  жигар трансплантацияси бӯйича Шероз шаҳри дунё марказларидан бирига айланган.

Доктор Малик Ҳусейний 1993 йили Эрон ва Ӯрта Шарқда биринчи бӯлиб жигарни пайвандлаш жарроҳлигини амалга оширди. 

Расмий маълумотларга кӯра 1993-94 йилларда  йилига 603 жигарни пайвандлаш жарроҳлиги ӯтказган Америка бу соҳада жаҳонда рекорд қӯйган мамлакат ҳисобланарди. Аммо 2017 йилда жигарни пайвандлаш бӯйича 638 та жарроҳлик амалиёти ӯтказга Эрон Американинг бу рекордини синдирди.

Медицина соҳасидаги малакали мутахассисларни етиштирган Шероз шаҳри  Эронда табобат туризмининг энг улкан марказига айланди. Бу маваффақиятда Абу Али Сино номидаги шифохонанинг улуши катта.

Абу Али   Сино номидаги касалхона Шероз шаҳридан 20 км узоқликда барпо этилган Садро шаҳарчасида таъсис этилган. Эроннинг энг катта ӯқув-тадқиқот ва табобат хайрия маркази ҳисобланган бу улкан шифохона бус-бутун Эронлик хайриячиларнинг маблағларига қуриб битказилган.

Абу Али   Сино номидаги касалхонада хорижий беморларга хизмат кӯрсатиш бӯлими 2017 йили таъсис этилди. Бу бӯлимда табобатнинг барча тармоқлари бӯйича, жумладан буйрак ва жигарни пайвандлаш бӯйича ҳам  ҳожатмандларга  самарали хизмат кӯрсатилади.

Шероздаги Абу Али   Сино номидаги касалхонага кӯпроқ Ироқ, Ливан, Сурия, Тожикистон, Қатар, Баҳрайн ва айрим Европа мамлакатларидан беморлар ташриф буюришади. Бу бӯлимда шунингдек, беморларга бир неча табобат соҳасининг таржимонлари ҳам кеча-кундуз фаолият кӯрсатиб, беморларнинг ӯз фикрларини аниқ баён қилишларига кӯмаклашишади.

Азизлар, Абу Али   Сино номидаги касалхона билан www.otc- booali.com сайти ёхуд +98 9128440803 телефон рақами орқали боғланиб, хизмат кӯрсатиш турлари ва нархлари ҳақида ӯзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин. Шунингдек, табобат туризмига махсуслаштирилган сайёҳлик ширкатлари орқали келиб, дардингизни дармон қилиш билан бирга Шероз шаҳрининг тарихий ёдгорликлари ва дилкаш манзараларидан лаззатланишингиз мумкин.