Эрон исломий кенгаш мажлиси сайловида рўйхатга олиш жараёни бошланди
Эрон парламенти сайловлариниг 11 чи босқичида қатнашишни истайдиганларни рўйхатга олиш жараёни бошланди.
Бугун Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний Фазлий Эрон парламенти сайловининг 11 -чи босқичида рўйхатга олиш жараёнини бошлашга дастур бериб номзодлигини илгари суришни истайдиганлар сайлов штаблари ва бутун мамлакат туман ҳокимиятларида рўйхатга олишини маълум этди.
Эрон парламенти сайловининг 11 чи босқичида қатнашишни истайдиганлар, 7 декабрга қадар бутун Эрон туман ҳокимиятлари ва сайлов штабларига мурожаат қилишлари мумкин.
Эрон парламенти сайловида номзодлигини қўйадиган шахслар рўйхатга олиш жараёнини якунлангани ортидан улар борасида, 4 орган яъне суд, ҳуқуқ- тартибот, хавфсизлик вазирлиги ва Эрндаги рўйхатга олиш қўмитаси ўз қарашларини баён этишади ва бу органлардан ҳар бири Эроннинг сайлов штабига жавоб бериш учун 5 кун муҳлатга эгалар.
Эрон конституциясини ҳимоя қилиш кенгаши келаси йил 2020 чи йилнинг 11 февралида сўнгги қарашини мамлакат ИИВ- га маълум этади ва Ички ишлар вазирлиги ва Эроннинг сайлов штаби 12 февраль сайлов ҳавзалари раисларига топширишади. Раислар томонидан тасдиқланган исм фамилиялар эълон этилгач, 13 февраль куни номзодлар таблиғлотлари бошланади.
Эслатиб ўтамиз 2020 чи йилнинг 21 февралида бутун Эроннинг 208 та сайлов округларида Эрон парламентининг 11 чи сайловлари ўтказилади. Сайловда парламентнинг 290 намояндадари сайланилади ҳамда Теҳон, Форс, Хуросоний Шимолий, Хуросоний Разавий ва Қум сайлов ҳавзаларида раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг 5 -чи босқичининг илк ўртабосқич сайловлари ҳам бўлиб ўтади.