Лорижоний: АҚШ давлат масъуллари максимал даражада босим ўтказиш сиёсатидан воз кечиши зарур
(last modified Sun, 01 Dec 2019 10:25:54 GMT )
декабр 01, 2019 15:25 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: АҚШ давлат масъуллари максимал даражада босим ўтказиш сиёсатидан воз кечиши зарур

Эрон парламенти раиси Эон ислом жумҳуриятига қарши АҚШнинг максимал даражадаги босим ўтказиш сиёсатини нотўғри ҳатти- ҳаракат эканлигини таъкидлаб, Вашингтон давлат етакчиларини бундай сиёсатдан воз кечишга чақирди.

Бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний  ички ва ташқи ОАВ билан ўтказган пресс- конференция чоғида АҚШнинг CBS NEWs телеканали мухбирининг  Эрон ва АҚШ ўртасидаги боши берк кўчадан чиқишнинг амалий варианти қандайдир деган саволига жавобан,  айрим давлатлар  Эрон ва АҚШ ўртасида музокараларни ташкил қилишга ҳаракат этишмоқда ва Теҳрон ҳам  музокара эшикларини ёпиб қўймаган, аммо масала шудирки АҚШ давлат етакчилари Эрон ислом жумҳуриятига қарши ўз ҳаракатини нотўғри эканлигини англай олишилозим деб изоҳлади.

Эрон парламенти раиси  Европа парламентини Эрон ислом жумҳуриятини  танқид қилганига тўхталиб,  Европа ҳатти -ҳаракати айри масалаларда ҳаққатан ҳам инсоф доирасида эмас, бунга илова Эронни Европа билан бир хил фикр юритишга ҳеч қандай далил ҳам йўқ, Эрон парламенти ва Европа парламенти намонядалари ўртасидаги музокаралар йўли ёпилгани йўқ ва музокаралар йўналиши ҳалигича мавжуд деб таъкидлади.

Али Лорижоний  Ироқда юз берган сўнгги ҳодисаларга ишора қилар экан, Ироқнинг диний олий пешвоси Оятуллоҳ Сайид Али Систоний чора -тадбирлари билан  бу масала ҳал этилмоқда ва Эрондан кўмак сўралганида Эрон ҳам Ироқ давлати ва халқига ёрдам кўрсатишга тайёрдир деб аниқлик киритди.