Лорижоний: минтақа мамлакатлари яқин муносабатда бўлишлари лозим
(last modified Tue, 03 Dec 2019 07:09:03 GMT )
декабр 03, 2019 12:09 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: минтақа мамлакатлари яқин муносабатда бўлишлари лозим

Эрон парламенти раиси муаммоларга ечим топиш учун минтақа давлатларини бир бирига яқин муносабатда бўлишлари лозимлигини таъкидлаб, Эрон таклиф қилган лойиҳа минтақада тинчлик ўрнатиш учун барча мамлакатларини қатнашишини талаб этади деб айтди.

Кеча Эрон парламенти раиси Али Лорижоний Теҳронда Уммон ТИВ раҳбари Юсуф бин Алавийни қабул қилганида  минтақадаги тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашда Уммон давлатининг муҳим ролига тўхталиб, Эрон ва Уммон ўртасидаги алоқалар ҳардоим  яхши ва ривожланиш ҳолида бўлган деб қўшимча қилди.

Лрорижоний ўз сўзларида  АҚШ президенти Дональд Трампни Эрон мамлакатининг душмани  эканлигига ишора қилар экан, АҚШнинг Эрон нефти экспорти йўлига тўсиқлар яратишга қилган барча уринишлари натижасиз қолган деб изоҳлади.

Уммон ташқи ишлар вазири ҳам  Эронни минтақадаги тинчлик маркази эканлигини таъкидлаб, Эрон давлати доимо  мамлакатларни тинчликка чақиради ва " Ҳурмуз тинчлиги" лойиҳси ҳам  Эрон давлатини минтақада осойишталик ва барқарорлик пайида бўлганидан далолат бермоқда деб эълон этди.

Юсуф бин Алавий минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик паийда бўлган Эронга қарши санкция жорий этилганига ишора қилиб, АҚШ Эронга қарши максимал даражадаги босимлари ва санкцияларни қўллаши билан ҳам  ўз мақсадига эриша олмади деб аниқлик киритди.