декабр 06, 2019 19:39 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг наттоғи Америка Конгрессининг Хитой масаласидаги амалини маҳкум қилди

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг наттоғи деди: Ички қавмлар ва фирқаларни оммавий қирғин қилиши билан ном чиқарган Америка ирқлар, қавмлар ва мусулмонлар ҳақида фикр билдириш салоҳиятига эга эмас.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Саййид Аббос Мусавий деди: Қизил танлиларни генотсид  қилган, қора танлиларни қулга айлантирган,  ички қавмлар, Афғонистон, Ироқ, Сурия, Ливан, Фаластин ва Яманлик мусулмонларни  оммавий қирғин қилиши билан ном чиқарган Америка ирқлар, қавмлар ва мусулмонлар ҳақида фикр билдириш салоҳиятига эга эмас.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг наттоғи эслатдиким: Халқаро ҳуқуқ нормаларига бундай ошкора тажовузларни қайта-қайта такрорлашимиздан мақсад бошқа халқларнинг ички ишларига дахолат қилиш Америка Ташқи сиёсатининг негизига айланганини яна бир маротаба таъкидлашдир.

Эрон дипломатик тизимининг матбуот котиби Америка Конгрессининг Хитой масаласидаги кейинги амалини маҳкум қилиш билан бирга жаҳон ҳамжамияти ва мустақил мамлакатларга жаҳон хавфсизлиги ва осойишталигига хавф солаётган ана шундай амалларни такрорламаслиги учун Американинг жиловини тортишни тавсия қилди.

Ёрлиқ