Тожикистон Қишлоқ хӯжалиги вазири Эрон билан муносабатларни ривожлантириш заруратини таъкидлади
(last modified Fri, 06 Dec 2019 15:03:32 GMT )
декабр 06, 2019 20:03 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Қишлоқ хӯжалиги вазири Эрон билан муносабатларни ривожлантириш заруратини таъкидлади

Эрон элчиси билан мулоқотда Тожикистон Қишлоқ хӯжалиги вазири икки халқ ӯртасидаги тил, маданият, тарихий ва диний муштаракликларга ишора қилиб, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш заруратини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Тожикистон Қишлоқ Хӯжалиги вазири Иззатулло Сатторий бугун Эроннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Тақи Собирий билан мулоқоти чоғида деди: Тожикистон дӯст ва биродар мамлакат Эрон Ислом Жумҳуриятининг қишлоқ хӯжалик соҳасидаги муваффақиятларидан фойдаланиш ва у билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

 Эроннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Тақи Собири икки мамлакат ӯртасидаги муносабатларда кейинги ойлар давомида вужудга келган яхши ӯзгаришлардан қониқиш билдириб, деди: Эрон Ислом Жумҳурияти қишлоқ хӯжалиги машиналарини ишлаб чиқариш ва уларни сифат жиҳатидан ривожлантириш, уруғчиликдаги янги технологиялар, суғориш тармоқларини замонавийлаштириш ва тупроқни муҳофаза қилиш, балиқчилик маҳсулотлари етиштириш ҳамда паррандачиликда юқори муваффақиятларни қӯлга киритган.

 Эроннинг Тожикистондаги элчиси Тожикистонда боғдорчилик, доривор ӯсимликларни парваришлаш , ернинг захини кетказиш ҳамда суғоришнинг замонавий усулларида эроннинг олдинги сафда эканлигини таъкидлаб, деди: Тожикистонда сувнинг сероблиги ва ҳосилхез ерларнинг мавжудлигини эътиборга олган ҳолда Эрон Ислом Жумҳурияти қишлоқ хӯжалигининг барча соҳаларида Тожикистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрдир.

Ёрлиқ