Эронлик олим АҚШ қамоқхонасидан озод этилди
АҚШда гаровга олиниб, қамалган эронлик олим Масъуд Сулаймоний бир йил қамалганидан кейин озод этилиб эронлик масъулларга топширилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги, Эрон хавфсизлик ва суд органлари ҳамкорликларининг саъй-ҳаракталари ва сўраб сўраштириши билан Швецария давлатининг дипломатик ҳамкорлиги жараёнида АҚШнинг ноқонуний санкцияларини айланиб ўтишда иддао қилиниб қўлга олинган эронлик олим Масъуд Сулаймоний бир йил ҳибсдан кейин АҚШ қамоқхонасидан озод этилди.
Сулаймоний келаси соатларда Исломий Эронга қайтиб келади.
Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Масъуд Сулаймонийни озод этилганини сўраб сўраштириш мақсадида Зюрих шаҳрига борган.
Теҳроннинг Тарбияти Мударрис универстетти устози ва она ҳужайралар соҳасида етук олимларидан бири - Масъуд Сулаймоний бир йил олдин АҚШда ноқонуний қўлга олиниб қамалганди.
Шунингдек Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши ҳамда Эрон суд ва хавфсизлик органларининг ҳамкорлиги ва розилиги билан жосусликда айбланиб Эронда қамоққа олинган АҚШлик Жоу Ванг исломий мурувват ва кечиримлилик асосида озод этилиб, АҚШга қайтиши учун Швецрия масъулларига топширилди.