Табобат туризми (6)
(last modified Sun, 08 Dec 2019 09:17:02 GMT )
декабр 08, 2019 14:17 Asia/Tashkent
  • Табобат туризми (6)

Азизлар Табобат туризми туркум дастуримизнинг навбатдаги сонида сизларни Эроннинг Язд шаҳридаги зурриётсизлик ўрганишлар маркази фаолияти билан таништирамиз.

Язд шаҳри Эрон марказидаги шаҳарларидан бири ва Язд вилоятининг маркази ҳисобланади. Бу шаҳар Теҳрондан 667 километр узоқроқда жойлашган.

Тарихчиларга кўра Язд шаҳри дунёнинг  хиштдан ясалган энг қадимий шаҳр ва Италиянинг Венис /Венеция/ шаҳридан кейин бутун дунёда энг тарихий  ва қадимий шаҳар ҳисобланади. Язд шаҳри кенг -қамровли биёбон, қуриқликлар ҳамда Ширкўҳ ва Харонақ тизма тоғлари орасида жойлашган

Image Caption

Луғатда пок ва тоза маъносини англатадиган Язд сўзи яна  Дорулибода," Шаҳри бодгирҳо /шамоллар/" ва " велосипедлар шаҳри" номи билан донг таратган.

Язд шаҳри буюк, гўзал ва муҳим тарихий ёдгорликлар ҳамда анъанавий бинолар, кўча хиёбонлари  сабаб 2017 -чи йилда Эроннинг энг қадимий ва тарихий шаҳри сифатида ЮНЕСКО рўйхтатига киритилди. Бу мавзу Язд шаҳрига янада кўпроқ туристлар эътиборни жалб этди.

Язд шаҳрида кўп тарихий ёдгорликлар мавжуд. Улар орасида  Язд жомеъ масжиди, Зартуштийлар оташкадаси, Амир Чақмоқ майдони ва Фаҳодон тарихий минтақаси кўп туриистлар ва сайёҳлар эътиборини ўзига тортади.

Язд вилояти шунингдек кўп тизма тоғлари  ва гўзал манзаралари билан  экотур-Ecotour ва бошқа табобат турлари сонини ошишига замин яратган.

Биёбонда жойлашганлиги сабаб Язд шаҳрида қум билан табобат қилиш анъанавий даволаш  турлари ривожланган.

Табиий гўзалликлар ва тарихий ёдгорликларига қўшимча, Язд шаҳри ва вилоят энг яхши касалхоналарга эга бўлиб уларда маҳоратли ва ҳозиқ шифокорлар фаолият қилишади.

Язд касалхоналарида  зурриётсизлик, юрак, тиш касалликлари даволаш марказлари иш юритади.

Яз вилоятидаги 20 клиникалари ва 159 поликлиникаларинг жамъи 2650 касаллар учун мўлжалланган жойга эгадир.

Язда шаҳрида буюк эронлик шифокорлар ҳам вояга етиб фаолият юритишади . Улардан бири зурриётсизлик касалликларни даволашда машҳур бўлган профессор Аббос Афлотуниён,  юрак хасталиги соҳасида доктор Сайид Маҳмуд Садр, ҳамда ревматизм соҳасида профессор Муҳаммадбоқир Авлиёга ишора қилиш мумкин. Булар нафақат Эронда балки бутун дунёда машҳур бўлган.

Профессор Аббос Афлотуниён

Язд шўҳратини ошишига ҳисса қўшган тиббиёт соҳаларидан бири  бу шаҳардаги зурриётсиз аёлларни даволанишидир.

Бу орада Язд шаҳрининг Yazd Reproductive Sciences Institute -генекология маркази,  Эрон ва Яқин шарқдаги энг биринчи зурриётизлик касалликларга оид марказ ҳисобланади. Бу марказ йилига Эрон ва бутун жаҳондан кўп ёш эр -хотинларни даволанишига ҳисса қўшади.

Yazd Reproductive Sciences Institute  шаҳарнинг Сафоия минатқасида жойлашган бўлиб, 1986  йилда ташкил этилган.

Image Caption

Эроннинг бошқа клиника ва касалхоналари каби бу марказ ҳам энг ривожланган тажҳизотларга эгадир. 

Бу марказ яна 4 бўлинма: зурриётизлик соҳасидаги ўрганишлар ва уни аволаш маркази, она ҳужайларалар ўрганишлар маркази, -Stem Cell Biology Research Center,  ҳамда ҳомилани олдириш ўрганишлар маркази-Recurrent Abortion Research Center, тиббий ва инженерия нанотехнологиялар ўрганишлар маркази-Medical Nanotechnology& Tissue Engineering Research Center  каби марказлардан иборатдир.

Image Caption

Мазкур институтнинг зурриётсизлик ўрганишлар маркази 2001 чи йилнинг охирида  Эроннинг тиббиёт таълими ва солиқни сақлаш вазирилиги ўринбосари бўлинмаси томонидан  зурриятётсизлик  заминасида мамлакатнинг илмий қутби ва 2002 чи йилда  Розий номидаги ўрганишлар фестивалида намуна бўлган ўрганишлар маркази сифатида таништирилди.

Азиз кўпроқ маълуо  олиш уун сизлар мазкр мркзнин веб сайти    ва ё 00983537258410 рақам телефон билан мурожаат қилиб ўз саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

Қуйида мазкур маркзнинг Халқаро бўлинмаси котиби доктор Али Набий суҳбатларини келтирамиз.

 

" Мен доктор Али Набийман. Язд университети илмий ҳайати аъзоси ва генекология фаонларидкрит шунидепк IPD департаментининг котибиман.

Язднинг генекология институти ҳижрий -шмсий 1368 -чи йилда  тиббиёт илмлар университети мутахассислари хусусан профессор Афлотуниён томонидан таъсис этилди.

Кўпроқ арабий мамлакатлари фуқаролари бизнинг марказимизга мурожаат қилишади.

Аммо бундан ташқраи Қозоғистн, Украина ва Афғонистондан келадиган мизожларимиз сони ҳам кам эмас.

Ўртача ҳисоб билан йилида бизнинг марказимизда табобат олиш учун 12 минг нафар эр хотинлар келадилар. Улардан 150 нафари хорижий фуқароларидир.

Ёрлиқ