Лорижоний: ҳамжиҳатлик Осиё мамлакатлари парламентларо йиғилишининг муҳим жиҳатларидан эди
(last modified Sun, 15 Dec 2019 12:48:23 GMT )
декабр 15, 2019 17:48 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: ҳамжиҳатлик Осиё мамлакатлари парламентларо йиғилишининг муҳим жиҳатларидан эди

Эрон парламенти раиси Эрон парламенти делегациясини Осиё давлатлари парламентлараро 12- чи йиғилишида қатнашганини манфаатли бўлганини баён этар экан, аъзо мамлакатлар ҳамжиҳатлиги мавзусидаги Эрон томони қарашларини ижобий деб баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Али Лорижоний  Туркиядан Эронга қайтиб келганида Меҳробод Халқаро аэропортида мухбирларга берган интервьюсида,  Осиё мамлакатлари олдинги йиғилишарга қараганда шу йилги парламентлараро йиғилишида бир бирига яқин позицияга эга бўлганини маълум қилишди де изоҳлади.

Эрон парламенти раиси ўз сўзларида  йиғилишда  дунёда турли қутб ва томонлар потенсиали ва имкониятларидан фойдаланилиши таъкидланди ва ушбу муҳим қутблардан бири Осиё бўлгани ҳам  эътироф этилди деб қўшимча қилди.

 Халқаро парламентларо Иттифоқидан кейин энг буюк иттифоқ бўлган Осиё парламентларо Ассамблеяси  56 мамлакат парламентидан иборатдир ва улардан 42 таси  доимий аъзо ва 14 таси назоратчи аъзо ифатида фаолият қилишади.

Эрон ислом жумҳурияти парламенти  Осиёнинг парламентларо, Асссамблеясининг асосчисидир ва унинг доимий котиблиги Теҳронда жойлашган.