Табобат туризми (10)
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i49048-Табобат_туризми_(10)
Меҳрод шифохонаси (Mehrad Hospital)
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
декабр 15, 2019 14:16 Asia/Tashkent
  • Табобат туризми (10)

Меҳрод шифохонаси (Mehrad Hospital)

Теҳрон шаҳрида жуда кӯп замонавий медитсина марказлари жойлашган. Шу сабабли Эронга табобат учун келадиган туристларнинг кӯпчилиги соғлиқларини тиклаш мақсадида Теҳронни танлашади. Кӯп сонли замонавий касалхоналар ичида Меҳрод шифохонаси Эронда ва ундан ташқари мамлакатларда ном қозонган.

Меҳрод касалхонаси (Mehrad Hospital) 1982 йилда таъсис этилган бӯлиб, 36 йилдан бери мизожларга хизмат кӯрсатмоқда. 200 ётоқжойга эга бӯлган бу шифохона энг замонавий асбоб-ускуналарга эга бӯлиб, унда терапевтик, болалар, гинекологик, жарроҳлик бӯлимлари мавжуд. Бу бӯлимларнинг ҳар бири беморларга юқори малакали медитсина хизмати кӯрсатади.

Image Caption

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигидан чет эл фуқароларига тиббий хизмат кӯрсатиш ижозатномасини қӯлга киритган Меҳрод касалхонасида терапия, ошқозон ости безлари, овқатни ҳазм қилиш тизими, ревмотология, урология, юрак, юқумли касалликлар, ӯпка, болалар, ортопедик, бурун-томоқ-қулоқ, бош мия, асаб, гинекологик ва бошқа касалликлар малакали даволаниб, шунингдек нозик жарроҳлик амалиётлари ӯтказилади. Бу ерда 120 нафар малакали врачлар ва 700 нафар медитсина ходимлари мизожларга малакали хизмат кӯрсатишади.

Меҳрод касалхонаси (Mehrad Hospital)да табобат учун ётқизилган беморнинг маълумотлари Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтига жойлаштирилади. Хорижий беморларнинг бутун табобат жараёни назорат остида бӯлади. Улар хоҳлаган пайтда инглиз тилида сӯзлашувчи касалхона ходимларидан ӯзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин. Соғайиб, ватанларига қайтган пайти ҳам уларга касалхона ходимлари телефон орқали боғланиб, табобатдан кейинги жараённинг кечишини кузатиб боришади.

Энди азизлар, Теҳрондаги Меҳрод касалхонаси (Mehrad Hospital)нинг директори Ҳушанг Амир Расулийнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

--Касалхонамизда жуда кӯп малакали мутахассислар беморларга замонавий медитсина хизмати кӯрсатишади. Мақсадимиз-- мизожларнинг розилигини қӯлга киритиш. Бизга Европа ва Америкада яшовчи эронликлар жуда кӯп мурожаат қилишади. Улар ӯша мамлакатларда жуда қимматга тушадиган жарроҳлик амалиётларини бизнинг шифохонада арзон нархларда амалга оширишади.

Табобат туризмига эътибор қаратилаётган бугунги кунда биз хорижий мизожларимиз учун жуда яхши яшаш ва даволаниш шароитларини яратганмиз. Касалхонамизни жаҳон стандартлари асосидаги замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаганмиз. Бизда ишлайдиган шифокорларни бутун Эронда жуда яхши мутахасислар сифатида эътироф қилишади.

Касалхонамизда 24 соат давомида етук мутахасисларнинг фаолият кӯрсатиш имконияти муҳайё этилган. Масалан ярим кечада оғриган болага мутахассис доктор лозим бӯлса бизнинг касалхонага келтиришади. Хулоса, мизожларимиз 24 соат давомида малакали медитсина хизмати олишлари мумкин.  

Замонавий технологиялар ва малакали мутахасисларга эга параклиник ва гӯзаллик жарроҳлиги бӯлимларимизга мурожаат қилувчилар кун сайин ортиб бормоқда.

Азизлар, +982174018874-9 телефон рақамларига қӯнғироқ қилиш, ёхуд http://en.mehradhospital.com/ сайтига мурожаат қилиш орқали Меҳрод касалхонаси (Mehrad Hospital)даги табобат услуби ва нарх-навоси ҳақида ӯзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз, зарур бӯлганда касалхонанинг [email protected] электрон почтасига мактуб орқали мурожаат қилишингиз ҳам мумкин.