Теҳрон давлати Бишкек билан визани бекор этишга тайёр эканлигини эълон қилди
Қирғизистондаги Эрон элчиси, Теҳрон давлатини Бишкек билан мавжуд виза режимини бекор этишга тайёрдир деб айтди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Қирғизистондаги Эрон элчиси Али Мужтабо Рузбеҳоний Бишкекдаги эронлик тожирлар ва иқтисодий фаоллар билан ўтказган йиғилишида, Эрон ва Қирғизистон ўртасидаги виза режимини бекор этиш мавзусини икки мамлакат консулликлари комиссияларида сўраб сўраштирмоқда, аммо Теҳрон давлати Бишкек билан мавжуд виза режимини бекор қилишга тайёрдир деб қўшимча қилди.
Рузбеҳоний шунингдек, Бишкекдаги Эрон элчихонаси Эрон ва Қирғизистон ўртасидаги бевосита парвозларни амалга ошириш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда ва ушбу хатти ҳаракатларни ижро этиш учун авиакомпаниялар амалий одимлар ташлашишлари керак деб изоҳлади.
Қирғизистондаги Эрон элчиси бу мамлакатдаги Эроннинг хусусий секторлари томонидан уюшмаларни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлаб, эронликларни ҳимоя қилишни Бишкекдаги Эрон элчихонаси ва консуллигининг энг муҳим масъулиятларидан эканлигини таъкидлади.