Шамхоний: терроризм ва экстремизм минтақа учун энг асосий таҳдиддир
Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби терроризм, экстремизм ва хорижий қудратларнинг иштирокини минтақа учун энг асосий таҳдид эканлигини таъкидлади.
Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Али Шамхоний бугун Теҳронда бошланган "Минтақа хавфсизлиги музокараларининг иккинчи йиғилиши"да Эрон ислом жумҳуриятини терроризм ва экстремизм қаршисидаги позициясини шарҳлаб, терроризм ва экстремизм ҳалигача давом этаётган бир балодир ва минтақадаги барча халқ тинчлиги, хавфсизлиги ва осойишталикига ўз таъсирини етказмоқда деб қўшимча қилди.
Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби олдинги йиғилишдан бугунги йиғилиш оралиғида минтақа кўп воқеа- ҳодисаларга шоҳид бўлганини баён этар экан, айрим ўзгаришлар минтақа мамлакатлари манфаатлари ва мақсадлари йўлида бўлиб бошқа баъзи ўзгаришлар ва минтақа халқини ғам, қайғу ва ранжини ошишига замин яратган деб изоҳлади.
Али Шамхоний сўзлаган нутқида бугунги йиғилишни Афғонистон мавзусига бағишланганига тўхталиб, айрим режимларни Афғонистон ҳудудидан бу мамлакат ва қўшни давлатлари ичкарисида террорчилик ҳаракатларни ижро этиш, лойиҳалаштириш ва ташкиллаштириш мақсадида Ироқ ва Сурияда мағлуб бўлган ИШИД террорчи гуруҳи жангариларини Афғонистонга ўтказишлари энг муҳим хавфсизлик мавзулардан ҳисобланади шунингдек бундай муҳим ва асосий хавфсизлик муаммоларга ечим топиш ва унинг устидан ғалаба қозониш минтақа мамлакатларининг энг зарурий ва ачосий вазифа ва масъулларидир деб аниқлик киритди.
Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби шунингдек, Теҳрон йиғилишида Афғонистондаги бўҳронларнинг турли жиҳатларини таҳлил ва баён этиш ва бу масала юзасидан фикр алмашилишидан ташқари коллектив хавфсизлик ҳамкорликларни кучайтириш учун амалий ҳаракатлар ҳамда Афғонистон ичкариси ва қўшни ва минтақа давлатларидаги хавфсизлик ва тинчликни кучайтиришга билвосита салбий таъсир ўтказадиган муаммоларга қарши кураш каби масалалар муҳокама этилади деб эълон этди.
Эслатиб ўтамиз бугун Теҳронда бошланган "Минтақавий хавфсизлик музокараларнинг иккинчи йиғилишида Эрон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатларининг миллий хавфсизлик олий кенгаши котиблари, юқори мартабали хавфсизлик масъуллари ва миллий хавфсизлик маслаҳатчилари иштирок этишмоқда.
Эрон ислом жумҳуриятининг миллий хавфсизиги бўйича олий кенгаши котиблиги ташаббуси ва мезбонлиги билан ўтказилаётган бир кунлик бу йиғилиш Афғонистон ва терроризмнинг турли хилларига кўптомоналама қарши кураш олиб бориш мавзусига бағишланган.