Эрон ва Туркия ислом мамлакатлари ўртасида ҳамкорликлар ва ҳамжиҳатликни кучайтиришни таъкидладилар
Эрон ва Туркия президентлари ислом дунёси муаммоларини кўриб чиқиш мақсадида Малайзияда бир қатор ислом мамлакатлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган саммитни олқишлаб, исломий давлатлар ўртасида ҳамкорликлар ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш зарурлигини эълон этдилар.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған бугун Малайзияда ўтказилган исломий бир қатор мамлакатлар саммити доирасида минтақавий мавзулар айниқса Суриядаги ўзгаришлар масаласини муҳокама қилдилар.
Руҳоний АҚШ давлатини Сурия ички ишларида аралашаётгани ҳамда Сурия нефтини талон- тарож этишга уринаётганидан хавотир билдириб, Эрон ва Туркия давлатлари Сурия билан ҳамкарликларни янада кенгайтиришни таклиф этди.
Эрон президенти шунингдек Суриядаги Идлиб шаҳридан террорчиларни чиқариб юбриш ҳамда бу шаҳар халқига тинчлик ва осойишталикни қайтариш учун Сурия давлати билан ҳамкорликларни кенгайтиришни муҳим масала эканлигини эслатиб ўтди.
Эрон ва Туркия президентлари бу учрашувда шунингдек икки мамлакатнинг ўзаро ҳамкорликлари вазиятига тўхталиб, барча соҳалар хусусан энергетика, транспорт, саноат, тижорат ва банк системаларида муносабатларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришни таъкидладилар.