Эрон денгиз кучлари қўмондони: АҚШ Эронга ҳужум қилишга журъат эта олмайди
Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучлари қўмондони дунёда тажовузкорлиги маълум бўлган, АҚШ режими Эрон ислом жумҳурияти армиясини тайёр ва қудратли эканлиги сабаб, мамлкатимизга ҳужум қилиша журъат қила олмайди деб айтди.
Бугун Эрон армияси денгиз кучлари қўмондони адмирал Ҳусейн Хонзодий Машҳадда сўзга чиққанида АҚШ режими қизилтанлиларни ўз она ватанидан чиқариб юборди, ички урушида 800 минг инсонларни қатл этди ва ва ядровий қуролдан фойдаланган ягона давлатдир деб эълон этди.
Адмирал Хонзодий ўз сўзларида АҚШ давлати Эронга зарба бериш мақсадида Ироқдаги урушни вужудга келтиргани, ИШИДни ташкил этгани ва ҳар бир минтақага оёқи етганида урушни келтириб чиқарганига тўхталиб, Эронга қарши диктатор Садомнинг 8- чи йил давоимдаги урушида кўп давлатлар Садом режимини ҳимоя этдилар, аммо уруш якунида ғалаба қозонган томон Эрон ислом жумҳурияти эди ва бу ғалабада Эрон армияси денгиз кучлари ҳам муҳим ҳисса қўшган деб изоҳлади.
Эрон армияси денгиз кучлари қўмондони шунингдек бугунги кунда душманлар мамлакат ичкарисида нотинчликларни вужудга келтириш мақсадида босим ва иқтисодий урушга юз келтирган ва психологик уруш ва ижтимоий тармоқлар орқали Эрон халқининг бирлиги ва ваҳдатига зарба бериб фитна солишни мақсад қилган дея аниқлик киритди.