Инқилоб Раҳбари: минтақа халқи АҚШдан қаттиқ нафратдалар
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, " мен, Эрон давлати ва халқи АҚШ армиясини Ироқнинг Ҳашд-уш шаъбий ташкилоти базасига қарши берган авиазарбаларини кескин қоралаймиз дебтаъкидлаб, минтақа халқини АҚШдан қаттиқ нафратда бўлганини маълум этдилар.
Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий, бутун Эроннинг минглаб тиббий ҳамширалари билан учрашганида минтақа хусусан Ироқда АҚШдан нафратларни авж олишини Америка жиноятларига нисбатан халқларнинг табиий аксиламали эканлигига тўхталиб, АҚШ давлати ИШИД мағлубияти учун қасос олиш мақсадида Ҳашд-уш-шаъбий базасига ҳужум қилди, чунки ИШИДга қаттиқ зарба етказиб уни мағлуб этган гуруҳ ҳам Ироқниг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти эди деб изоҳладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек, АҚШ президенти кеча Ироқдаги АҚШ элчихонаси яқинидаги митинглар ва эътирозли намойишларда Эронни абйлаб эронликларни таҳдид қилганига ишора этиб, АҚШ номаъқулчилик қилмоқда, зеро бу мавзу Эронга бутунлай алоқаси йўқ деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида, барчалар Эрон ислом жумҳурияти уруш пайида бўлмаганини яхши биладилар, аммо ҳар бир томон Эрон халқининг манфаатлари, тинчлиги, обру- иззати, азамати ва тараққиётига таҳдид солса, шубҳасиз унга қарши кураш олиб борилади ва жиддий зарба ҳам етказилади деб аниқлик киритдилар.
Инқилоб раҳбари ўз сўзларида Ироқ ва Афғонистонда АҚШ давлати айниқса " Блек ватер" ёвуз гуруҳи томонидан содир этилган жиноятлар ва минглаб ироқлик олимлар ва оддий халқини қатл этилганини баён этиб, минтақадаги айрим давлатларнинг ижозатини олмасдан АҚШ масъулларини бу мамлакатларга уюштираётган сафари ва бу мамлакталарда ўз базаларини жойлаштириши, минтақа давлатлари ва халқларига қарши АҚШнинг ҳақоратомўз ҳатти-ҳаракатининг ёрқин мисолидир деб эълон этдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, Эрон халқини шижо, доно ва барча арсаларда ҳардоим тайёр бўлган халқ эканлигини таъкидлаб, ғалаба Эрон халқига тегишлидир ва мамлакат келажаги бугунги вазиятидан ҳам яхшироқ бўлади деб таъкидладилар.