Эрон Мудофаа вазири: Генерал Сулаймоний учун қасос олинажак
Январ 03, 2020 14:30 Asia/Tashkent
Эрон Мудофаа вазири деди: бу даҳшатли жиноятнинг барча омилларидан Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси Қудс бӯлинмасининг қӯмондони генерал-лейтенант Қосим Сулаймоний учун қасос олинажак.
Эрон Мудофаа ва қуролли кучларни мустаҳкамлаш вазири генерал Амир Хотамий деди: Американинг разиллиги ва Ироқ минтақасида терроризмни қӯллаб қувватлашининг рад қилиб бӯлмас далили бӯлган бу дашҳатли жиноятга кескин жавоб қайтарилади.
Эрон Қуролли кучларининг қӯмондони ҳам Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси Қудс бӯлинмасининг қӯмондони генерал-лейтенант Қосим Сулаймонийнинг шаҳодати муносабати билан ҳамдардлик билдириб, илова қилди: Американинг бу террорчилик ҳужуми жавобсиз қолмайди.
Ёрлиқ