Табобат туризми (13)
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i49538-Табобат_туризми_(13)
Теҳрондаги “Баҳман” касалхонаси
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
Январ 08, 2020 15:13 Asia/Tashkent
  • Табобат туризми (13)

Теҳрондаги “Баҳман” касалхонаси

Икки юз йилдан бери Эрон давлатининг пойтахти бӯлган Теҳрон шаҳри ӯзининг жозибали тарихий иншоотлар ва замонавий архитектураси билан туристларни ҳайратлантириб келади.

Хорижлик туристларнинг таважжуҳини ӯзига жалб этган,  Эроннинг қалби ҳисобланган бу гӯзал ва улкан шаҳар табобат туризми соҳасида ҳам мамлакат шаҳарлари орасида ӯзига хос илғорлик мавқеъига эга.

Image Caption

Эрон Ислом Жумҳурияти  “2019 йилги саёҳат хавфсизлиги харитаси” (Travel Risk Map 2019) лойиҳасида  Англия, Канада, Шветсия, Дания мамлакатлари билан бир қатордан жой олди. Жаҳоннинг турли бурчакларида сайёҳларга   тероризм, уруш,  бадбинлик, нотинчлик, ижтимоий  келишмовчиликлар каби таҳдид кӯрсаткичлари  асосида  таҳлил  ӯтказадиган Таҳдидларни ӯрганиш халқаро SOS ташкилоти томонидан  ӯтказилган “2019 йилги саёҳат хавфсизлиги харитаси” (Travel Risk Map 2019) лойиҳасининг бу хулосаси  жуда   муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли экотуризмдан тортиб табобат туризми ихлосмандларигача, хуллас,  барча саёҳатчиларни Эронда  хавфсиз ва ширин хотираларга бой мароқли саёҳат кутмоқда.

2006 йилда қуриб битказилган “Баҳман” касалхонаси  (Bahman Hospital)  Теҳрондаги энг чиройли касалхоналардан бири ҳисобланади.  Энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилган бу шифохона ӯн икки йиллик фаолияти давомида  ӯзида етук мутахассисларни жамлагани сабабли Теҳроннинг энг яхши касалхоналаридан бирига айланди.  Бу шифо маскани айниқса, болалар ва гинекологик касалликлар табобати бӯйича шуҳрат қозонган.

Клиник, параклиник, статсионар табобат, махсус касалликлар ва дорихона каби бӯлимлардан иборат  “Баҳман” касалхонаси  (Bahman Hospital) табобатнинг энг замонавий жиҳозлари билан жиҳозлантирилган. Мисол учун юрак касалликларига махсуслаштирилган бӯлим CCU ва  post ccu  каби икки бӯлинмадан иборат.  Angiography ва Angioplasty амалиётларидан кейин бу бӯлимга ӯтказилиб CCU бӯлинмасида  ётқизилган беморлар ҳолати марказга уланган  махсус мониторлар орқали  кузатиб борилади.

Шифохонанинг жарроҳлик бӯлими умумий жарроҳлик ва юрак жарроҳлиги бӯлинмаларидан иборат бӯлиб, умимий жарроҳлик бӯлими бир вақтнинг ӯзида жарроҳлик амалиёти ӯтказиш учун замонавий асбоблар билан жиҳозлантирилган 8 та жарроҳлик хонасини ӯз ичига олади. Бу  жарроҳлик хоналарида энг мураккаб гинекологик, ортопедик, қулоқ, томоқ ва бурун, асаб ва бош мия, лапараскопик ҳамда гӯзаллик (пластик) жарроҳликлар ӯтказилади. Юрак жарроҳлиги бӯлинмасида эса 400 м.кв бинони ӯз ичига олган 4 та катта жарроҳлик хонасида касалхонанинг моҳир жарроҳлари томонидан юрак ва қон томирларига боғлик жуда мураккаб ва нозик жарроҳлик амалиётлари ӯтказилади.

Эрон Соғлиқни сақлаш ва Тиббий таълим вазирлигидан хорижлик беморларга хизмат кӯрсатиш ижозатномасини олган “Баҳман” касалхонаси  (Bahman Hospital) бир неча йилдан бери дунёнинг бошқа мамлакатларидан келган беморларга ҳам малакали тиббий хизмат кӯрсатмоқда. Бу машҳур касалхонага Осиё ва Европа мамлакатларидан жуда кӯп беморлар мурожаат қилишади.

Энди азизлар, юрак жарроҳлиги бӯлимининг етук мутахассиси доктор Комрон Бобозоданинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз:

Азизлар, +021-82499900 телефон рақамига қӯнғироқ қилиш, ёхуд

http://bahmanhospital.ir/english сайтига мурожаат қилиш орқали “Баҳман” касалхонаси  (Bahman Hospital) даги табобат услуби ва нарх-навоси ҳақида ӯзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз, зарур бӯлганда касалхонанинг [email protected] электрон почтасига мактуб орқали мурожаат қилишингиз ҳам мумкин.