Инқилоб раҳбари: АҚШ ва унинг шерикларининг фитналари минтақада номуносиб вазиятни келтириб чиқармоқда
Кеча Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Қатар амири ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганларида минтақадаги бугунги вазият минтақа мамлакатлари ўртасидаги муносбатларни кенгайтириш ҳамда бегоналар таблиғотлари таъсири остига қолмасликни талаб этмоқда деб айтдилар.
Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий минтақадаги бугунги вазиятни номуносиб эканлигига ишора этиб, шундай бир вазиятни асли сабаби ҳам АҚ ва унинг шерикларининг фитна ва низо солишларидир аммо ушбу вазиятга қарши курашнинг ягона йўли ҳам минтақа ичкарисида ўзаро ҳамкорликларни кучайтириш ҳисобланади деб изоҳладилар.
Ул Зот Эрон ва Қатар ўртасидаги яхши сиёсий алоқаларага тўхталиб, икки мамлакатнинг савдо -иқтисодий алоқалари сиёсий муносабатлари даражасида эмас ва ҳар икки мамлакат ҳам қизиқадиган соҳаларда ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришлари лозим деб қўшимча қилдилар.
Ислом Инқилоби музазам раҳбари ўз сўзларида албатта айримлар айниқса дунёнинг бошқа бир бурчакидан минтақага келганлар, минтақа мамлакатлари ўртасида ҳамкорликларни кенгайтириш пайида эмаслар, аммо бу масалани уларга ҳеч қандай алоқаси йўқ зеро минтақа давлатлари ва халқлари бошқаларнинг аралашуви ва ҳукмларини қабул қилишмайди деб аниқлик киритдилар.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ҳам қатнашган бу учрашувда Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамд Ол Соний Ислом Инқилоби муаззам раҳбари билан учрашганидан хурсандчилик билдириб, минтақа вазиятини қийин эканлигини баён этар экан, биз ҳам минтақавий ҳамкорликларни кенгайтириш лозимлиги тўғрисидаги тавсияларингизни қўллаб- қувватлаймиз ва минтақа мамлакатлари ўртасида мукаммал музокаралар ўтказилиши шарт ва зарурдир деб таъкидлади.