Руҳоний: Эрон ҳардоим Қатар давлатининг ёнидадир
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ минтақасидаги айрим давлатлар Қатарга қарши жорий этган чекловлар пайтида, Эрон яхши қўшничилик принсиплари асосида Қатар ёнида эди ва ушбу сиёсатини илгаригидек давом эттиради деб айтди.
Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳронда Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамд Ол Соний билан қўшма матбуот конференциясида эндиликда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий алоқалар яхши ва юқори даражададир ва томонлар иқтисодий, савдо- тижорат, илмий муносабатларини мустаҳкамаш учун кўп потенсиалга эгалар деб қўшимча қилди.
Эрон презиенти шунингдек, келаси бир неча ой ичида икки мамлакатнинг қўшма комиссияси ташкил этилади ва томонлар савдо- тижорат, инвестиция ва технология соҳасидаги ҳамкорликларда келиша олишлари мумкин деб изоҳлади. Қатар амири, Шайх Тамим бин Ҳамд Ол Соний ҳам Эрон президентининг Қатар қаршисидаги конструктив ва ижобий позициясини олқишлади. Қатар амири шунингдек бугунги кунда фақат музокаралар йўли орқали барча бўҳронлар ва муаммоларга ечим топишнинг имкони бор деб таъкидлади.