Руҳоний: Эрон халқи АҚШ санкциялари ва фитналари қаршисида тура олишни янада кучайтирган
Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШ давлатининг Эронга қарши нотўғри ва хато дастурларига ишора қилиб, Эрон халқи АҚШ фитналари ва санкциялари қаршисида янада кучлироқ тура олишни давом эттирмоқда деб айтди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Марказий Банк умумий ассамблеясининг 59- чи йиғилишида Ислом Инқилоби соқчилар корупси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони Қосим Сулаймоний шаҳодати муносабати билан тасаллият изҳор этар экан, АҚШ террористлари томонидан эронлик ҳарбий қўмондонини шаҳид этилгани бутун Ғарбий Осиё /Яқин Шарққа/ таъсирини ўтказган ва барча мусулмонлар Кашмирдан Африкагача ушбу олий мартабали қўмондоннинг шаҳодатига ҳамдардлик билдириб фироқидан азодорлик қилишди деб қўшимча қилди.
Эрон ислом жумҳурияти АҚШ ҳарбий базасини ракета билан нишонга олишига журъат қиладиган саноқли мамлакатлардан эканлигига тўхталиб, генерал Сулаймонийни террор этилганидан кейин, Эрон томони Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаларига ракета зарбалар берди ва Трамп ҳам Эронга қарши таҳдидларидан орқага чекинишга мажбур бўлди деб эълон этди.
Ҳасан Руҳоний Ғарбий Осиё -Яқин Шарқдаги АҚШнинг нотўғри ва бутунлай хато дастурлари ва сиёсатлари барчага маълум бўлди ва ҳолангки Эрон мамлакати ва халқи АҚШ ва унинг минтақадаги иттифоқчилари қаршисида янада кучлироқ ва мустаҳкамроқ позиция тутишга давом бермоқда деб аниқлик киритди.
Эрон президенти, АҚШнинг Эронга қарши санкциялари ва босимларига ишора этиб, олдин АҚШ президенти Дональд Трамп билан ҳамкорлик қилган ва бугунги кунда Вашингтон давлатидан узоқлашган томонлар Трамп бутун дунё яъне Европадан Мексика ва Пасифик, ҳатто АҚШгача муаммоларни келтириб чиқаришни таъкидлашмоқда деб аниқлик киритди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек, АҚШ давлатини Халқаро ядровий келишувдан бирёқлама чиққанига тўхталиб, АҚШ давлатини ядровий келишувдан чиққанидан кейин ҳам Эрон бу келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилди ва барча мамлакатлар ҳам Трампни Халқаро ядровий келишувдан чиққанини кескин қоралашди деб айтди.