Табобат туризми (18)
Шаҳид Ражоъий номидаги Теҳрон юрак касалликлари шифохонаси
Медицина фанининг мислсиз ривожи натижасида жуда кӯп юқумли касалликлар тугатилиб, бугунги кунда одамларнинг ӯртача умрининг узайгани ҳеч кимга сир эмас. Аммо жисмоний камҳаракатлилик, хот-дог каби номақбул овқатланиш, ҳаддан ортиқ семизлик, стресс ва асабийлик, сигарета чекиш, носоғлом ҳаводан нафас олиш каби омиллар кишиларнинг борган сари кӯпроқ юрак-қон томири касалликларига учрашига сабаб бӯлмоқда.
Эронда юрак-қон томири касалликлари соҳасида фаолият олиб борадиган жуда кӯп касалхоналар мавжуд. Шулардан энг муътабари “Шаҳид Ражоъий номидаги юрак-қон томири касалликлари илмий-тадқиқот ва ӯқув маркази” (Rajaie Cardiovascular, Medical and Research Center)дир.
1974 йили ӯз фаолиятини бошлаган Шаҳид Ражоъий номидаги Теҳрон юрак касалликлари шифохонаси Эронда шу соҳадаги энг муътабар шифохона бӯлиши билан бирга дунёнинг муҳим кардиологик марказларидан бири ҳамдир. Бу касалхонада табобат қилиш билан бирга ӯқув-тадқиқот ишлари ҳам олиб борилади. Ҳар йили бу муътабар илмий марказда юзлаб эронлик шифокорлар ӯз малакаларини оширишади.
Ҳозир Шаҳид Ражоъий номидаги Теҳрон юрак касалликлари шифохонасида электрофизиология тахассуси бӯйича ӯз малакасини оширган доктор Муртазо Худопараст Завораҳнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз:
“Мен доктор Муртазо Худопараст Завораҳ бӯламан. Худо тавфиқ иноят қилди “Шаҳид Ражоъий номидаги юрак-қон томири касалликлари илмий-тадқиқот ва ӯқув маркази” (Rajaie Cardiovascular, Medical and Research Center) да 18 ой давомида электрофизиологик бӯлимида малака ошириб, шифокорликнинг янги соҳасини эгаллашга муваффақ бӯлдим. Келажакда бу соҳада халқимизга хизмат қиламан, деган умиддаман.
Электрофизиология бӯйича Шаҳид Ражоъий касалхонаси нафақат мамлакатимиз, балки дунёдаги муътабар илмий марказлардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари бу илмий марказда жуда кӯп тажрибали устозларнинг мавжудлиги мени бу илм даргоҳини танлашимга сабаб бӯлди”.
600 ётоқ жойига эга бӯлган бу муътабар шифохонага ҳар куни юрак дардларидан халос бӯлиш мақсадида 1000 дан ортиқ беморлар мурожаат қилишади.
“Шаҳид Ражоъий номидаги юрак-қон томири касалликлари илмий-тадқиқот ва ӯқув маркази” (Rajaie Cardiovascular, Medical and Research Center) энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилган. Унда тез ёрдам, ядро тиббиёти, илмий лаборотория, Эхокардиография, стомотология, Angiography, болалар юраги ва кекса ёшдагилар юраги жарроҳлиги, радиологик, ӯпка, буйрак, ҳушсизлантириш, зурриёдсизлик, мия ва асаб, без ва метоболизм, тери каби бӯлимлар мавжуд.
Касалхонадаги 12 та фаол ва битта гибрит жарроҳлик хонасида турли юрак жарроҳликлари, болалар юрагини жарроҳлик қилиш, юрак клапанларини тиклаш ёхуд алмаштириш, юракдаги туғма ӯнғайсизликларни бартараф этиш каби жарроҳликлар ӯтказилади. Шифохонада бир йилда 4500-5000 юрак жарроҳлиги амали ӯтказилади. Бу эса нафақат Эрон, балки бутун дунё бӯйича нодир ҳодиса ҳисобланади.
Шаҳид Ражоъий номидаги Теҳрон юрак касалликлари шифохонасининг фаол бӯлимларидан бири стомотология бӯлимидир. Тиш ва оғиз бӯшлиғига оид энг мураккаб жарроҳликлар ӯтказадиган бу бӯлимда ҳар йили 2800 амбулатор ва 3800 стационар жарроҳлик ӯтказилади.
Шаҳид Ражоъий номидаги Теҳрон юрак касалликлари шифохонасининг чет эллик беморларга хизмат кӯрсатиш бӯлими ҳам қатор йиллардан бери фаолият кӯрсатмоқда. Қайд қилиш жоизким, бу касалхона Эроннинг тӯртта олий категорияли касалхоналаридан бири ҳисобланади. Касалхона қошида ташкил қилинган табобат туризми ширкати мизожларни қабул қилиш, даволаш ва уларни ӯз юртларига кузатиб қӯйиш каби барча хизматларни комплекс бажаради.
Чет эллардан ташриф буюрган мизожларнинг шароитларини енгиллаштириш мақсадида касалхона ёнида 4 юлдузли хайрия меҳмонхонаси қурилган. Касал билан бирга келган жигарбандлари озгина харажат билан бу меҳмонхонада яшаб, унинг аҳволидан доимий равишда хабардор бӯлиши мумкин.
Азизлар, www.rhc.ac.ir сайти , шунингдек 021-23921 телефон рақамига қӯнғироқ қилиш ёхуд [email protected] Электрон почтасига мактуб йӯллаш орқали “Шаҳид Рижоъий номидаги юрак-қон томири касалликлари илмий-тадқиқот ва ӯқув маркази” (Rajaie Cardiovascular, Medical and Research Center) даги табобат услуби ва нарх-навоси ҳақида ӯзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.