Зариф Одил Ажжубайрга хитобан: оддий мамлакатлар ўз консулликларини "сўйиш жойи" га айлантиришмайди
(last modified Sat, 25 Jan 2020 08:02:33 GMT )
Январ 25, 2020 13:02 Asia/Tashkent
  • Зариф Одил Ажжубайрга хитобан:  оддий мамлакатлар ўз консулликларини

Кеча Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири, Арабистон режими ташқи ишларидаги маслаҳатчи вазири Одил Ажжубайрнинг сўнгги иддаоларига кўрсатган аксиламалида, оддий мамлакатлар ўз консулликларини одам ўлдириш жойига айлантиршмайди ва ўз қўшниларига ҳам ҳужум қилишмайди деб таъкидлади.

Мухбиримизнинг хабар қилишича,  Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  Твиттер саҳифасида  оддий давлатлар ўз консулликларини " сўйиш жойи"- одам ўлдириш маконига айлантирмаслигини айтиб,  оддий бир мамлакат ўз қўшнисига ҳужум қилмайди, бўҳронларни келтириб чиқармайди ва музокарадан бўйин товаламайди деб қўшимча қилди.

Зариф ўз сўзлари давомида  бунга қарамасдан  Эрон музокара ўтказиш учун ҳеч қандай шарт қўйгани йўқ деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Арабистон режими ташқи ишларидаги маслаҳатчи вазири Одил Ажжубайр  сешанба куни  бу режим парламнети ташқи алоқалар қўмитасида билдирган янги сафсафтасида Эрон ислом жумҳуриятини терроризмини ҳимоя қилиш ва минтақада бузғунчи сиёсат олиб боришда айблаб,  Эрон оддий бир мамлакат сифатида амал қилганидан кейин Арабистон ҳам Теҳрон билан алоқаларини қайта тиклаши мумкин деб иддао қилди.

Айтиш керакки пайшанба куни Муҳаммаджавод Зариф шунингдек  Арабистон ТИВ раҳбари  Файсал бин Фарҳоннинг Риёз ва Теҳрон ўртасидаги музокаралари хусусидаги сўзларига кўрсатган аксиламалида,  яна бир бор,  Эрон қўшни мамлакатлар билан музокара қилиш учун илгаригидек тайёрдир деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, Саъудия Арабистонига мухолиф бўлган журналист Жамол Қошиқчи 2018 йил 2 октябр куни Арабистоннинг Истанбулдаги консуллигига мурожиат этганида, бедарак йўқолди. Саъудиялик режим 18 кун сукут сақлашдан кейин охир-оқибат жаҳон ҳамжамиятининг босими остида бу журналист ушбу мамлакатнинг консуллик биносида қатл этилганини тасдиқлади.