Инқилоб раҳбарининг Европадаги ислом талабалари анжуманлари Иттифоқининг 54 чи йиғилишига йўллаган мурожаати
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Европадаги ислом талабалари анжуманлари Иттифоқининг 54 чи йиғилишига қилган мурожаатида шу йилғ йиғилишингиз Эрон ислом жумҳурияти ва инқилобий халқининг обру- эътибори ва азаматлари нишонасини кўрсатадиган ўта муҳим ҳодисалар пайтида ўтказилмоқда деб таъкидладилар.
Кеча Венеда ўқиб берилган Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаийнинг ушбу мурожаатларида шунингдек бутун Эрон ёшларининг диний ва маънавий ҳатти -ҳаракати ҳамда илм ва технология арсасида фаол бўлган минглаб шасхларниг ёнида ёшларнинг кучли руҳияси ва азм иродаси, халқнинг милсиз иштироки, ҳарбий қудрати ва шаҳодатларининг барчаси бугунги дунёда янги бир қудрат ва ўзгаришни вужудга келганининг далилидир ва келажакда ҳам чуқур ва тайин этувчи таъсирини етказиши аниқдир деб эълон этдилар.
Инқилоб раҳбари Ислом Инқилобининг иккинчи қадами ушбу ҳаракат камолот сари йўл олиши ва самара беришига замин яратиб беришига тўхталиб, ушбу муҳим ҳаракатда билимли ва иймон -эътиқодли ёшларнинг ролига умидимиз катта ва сиз ёшлар ҳам тарих яратувчи ушбу танланган инсонлар қаторига қўшилишингиз мумкин деб таъкилади.
Айтиш керакки, бугун Вена шаҳрида Европадаги ислом талабалари анжуманлари Иттифоқининг 54- чи йиғлиши бошланди.