Руҳоний: "Аср муомаласи" бугунги асрнинг энг нафратланарли лойиҳасидир
Кеча Эрон президенти АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳасининг бугунги асрдаги энг ёвуз ва нафратланарли лойиҳа эканлигини таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний " Аср муомаласи" номли фитна солувчи лойиҳага аксиламал кўрсатганида инглиз тилидаги Твиттерда бу ахмоқларча ҳатти-ҳаракат бўлиб, бугунги асрнинг энг ёмон ва нафратланарли лойҳасидир деб изоҳлади.
Шунингдек Эрон парламенти раиси Али Лорижоний Фаластин миллий палатаси раиси Салим Заноун билан телефон орқали суҳбатида, " Аср муомаласи" лойиҳасини Фаластин мазлум халқига босим ўтказишга қаратилганлига тўхталиб, мазкур лойиҳани ижро этилишини олдини олиш учун исломий мамлакатлар парламентлараро иттифоқини барча имконият ва потенсиалларидан фойдаланади деб қўшимча қилди.
Салим Заноун ҳам Эрон давлатини Фаластин армонлари ва халқини қўллаб- қувватлашаётганига миннатдорчилик билдириб, АҚШ, сиоинстик режим ва уларнинг иттифоқчиларининг зўравонликлари ва фитналари нафақат Фаластин сарзаминига, балки ислом мамлакатлари манфаатлари ва мақсадларига ҳам зид душманона ҳаракат ҳисобланади деб таъкидлади.
АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф ҳудуди сиоинстик режимга қўшилиши , шунингдек бошқа мамлакатлардаги фаластинлик қочқинлар ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин фақат ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи билан чекланиб қолиши айтилади.