Генерал Боқирий "Аср муомаласи" лойиҳаси қаршисида сукут сақлаш оқибатлари хусусида огоҳлантирди
Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари Бош штаби раиси, ислом меъёрлари асосида ихтилофлардан воз кечиш, бирдамлик ҳамда исломий муқовиматни ҳимоя қилишдаги ҳамкорликлар ислом мамлакатларининг иш дастурида жой олиши зарур деб айтди.
Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари Бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий ислом мамлакатлари мудофаа вазирлари, армия раислари ва қуролли кучлари бошлиғларига йўллаган алоҳида мурожаатларида, " Аср муомаласи" номли золимларча лойиҳаси қаршисида сукут сақлаш оқибатлари тўғрисида огоҳлантириб, исломий муқовиматни ҳимоя қилиш, ислом сарзаминларини ишғол этган режимлар ва босқинчиларни чиқариб юбориш , АҚШ президентининг мантиқ, қонун -қоидаларга зид бўлган ҳаракатларга қарши кураш зарурлигини таъкидлади.
Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси, АҚШ-сионистик режимнинг " Аср муомаласи" лойиҳасининг тақдимоти шубҳасиз тарихий ва стратегик хатоликдир. Бу масала минтақадаги сионистларниг 70 йиллик мағлуб бўлган лойиҳалариниг бир қисми бўлган Фаластинни ишғол этишга қаратилган деб қўшимча қилди.
Генерал Боқирий " Аср муомаласи" лойиҳасини ақл, мантиқ, Халқаро қонунларга зид эканлигига тўхталиб, ушбу золимларча лойиҳага нисбатан ҳар қандай иккиёқлама позиция тутиш ва сукут сақлаш Фаластин ҳудудларидан ҳам кенгроқ бўлган буюк фитналарга сабаб бўлиб бошқа исломий мамлакатларининг миллий мустақиллиги ва ҳокимиятига ҳам таҳдид солади деб аниқлик киритди.
АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф ҳудуди сиоинстик режимга қўшилиши , шунингдек бошқа мамлакатлардаги фаластинлик қочқинлар ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин фақат ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи билан чекланиб қолиши айтилади.