Теҳрон-Душанбе -Бишкек ўртасидаги авиақатновлар қайта тикланди
(last modified Mon, 03 Feb 2020 12:23:11 GMT )
феврал 03, 2020 17:23 Asia/Tashkent
  • Теҳрон-Душанбе -Бишкек ўртасидаги авиақатновлар қайта тикланди

Тожикистондаги Эрон элчихонаси Теҳрон-Душанбе -Бишкек ўртасидаги авиақатновларни йўлга қўйилгани ҳақида хабар берди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Тожикистондаги Эрон элчихонаси, тарқатган баёниясида,  бугун Эроннинг "Вореш" авиакомпанияси Теҳрон-Душанбе -Бишкек  ўртасидаги парвозларни қайта тиклади деб қўшимча қилди.

Тожикистондаги Эрон элчихонасининг хабар қилишича,  Теҳрон-Душанбе -Бишкек   ўртасида авиақатновларни қайта тиклангани ҳар уч мамлакат сайёҳларнинг сафар қилиши учун шароит яратиб беради.

Ўтган йилнинг июнь ойида Эрон ва Тожикистон ўртасидаги авиақатновлар яъне Машҳад Душанбе -Машҳад авиқақатновлар қайта тикланганди.

Ёрлиқ