МАГАТЕ Бош директори Эрон билан ҳамкорлик қилишни таъкидлади
Халқаро Атом энергияси ташкилоти Бош директори Эрон томонидан Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини камайтириш жараёнини давом этаётгани билан бир пайтда, бу агентликни Эронда назорат қилишларини давом эттирмоқда деб айтди.
Евронюс ахборот телеканалигинг хабар қилишича, бугун Халқаро Атом энергияси агентлиги Бош директори, ядровий келишув моддаларини ижро этиш жараёнини камайтирилгани билан бир пайтда бу агентликнинг илгаригидек Эрон ядровий дастурларини назорат этишга давом бермоқда изоҳлади.
Рафаэль Гросси ўз сўзларида Эрон томонидан Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларини ижро этиш жараёнини камайтирилганига тўхталиб, Халқаро атом энергияси агентлиги 2015 чи йил келишувига риоя қилишни камайтириш мезонини шаффофлаштириш пайидадир деб қўшимча қилди.
МАГАТЕ Бош директори шунингдек, ҳар бир мамлакат кам ё кўпроқ уранни бойитиш ҳуқуқига эгадир деб аниқлик киритди.
АҚШ давлатини Эрон билан ядровий келишувдан чиқиши ҳамда Европа тройкаси- Британия, Франция ва Германия давлатларини ядровий келишувдаги мавжуд моддаларга амал қилишдан воз кечгани ортидан Теҳрон 5 босқич давомида, бу келишувдаги ядровий келишувларни камайтирди.
Айни пайтда Эрон ислом жумурияти масъуллари кўптомонлама келишув бўлган бу келишув қайта тикланганида Эрон ҳам мажбуриятларини камайтириш жараёнини тўхтатиб орқага қайтишини эълон этганлар.