Явмуллоҳ-22 баҳман куни миллионлаб эронликларнинг расмий кўча- намойишлари билан ўтказилмоқда
Бутун Эронда 22 кунига бағишланган кўча намойишлари миллионлаб эронликлар иштирокида расман бошланди.
Бугун сешанба Эронда " вилояти фақиҳга атяниш, жиҳод ва муқовимат соясида изчил ва абадий Исломий Инқилоб " унвони остида Эроннинг бир минг шаҳарлари ва 4 минг 200 қишлоқларида Эрон ислом жумҳуриятининг 41- чи йиллигига бағишланган кўча намойишлар юқори даражада давом этмоқда.
Эрон ислом жумурияти байроғини қўлга олган эронликлар ҳар йилгидек " АҚШга ўлим" , "Исроилга ўлим" шиорларини эълон этишмоқда.
Эрон халқи ушбу кўча намойишларда кенг қамровли даражада қатнашиб, яна бир бор Исломий Эрон жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ва Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий орзу- армонлари билан қайта қасамёд қилдилар.
22 баҳман кўча -намойишлари 6 минг нафар эронлик ва хорижий мухбирлар томонидан ёритилмоқда.