22 баҳман декларацияси Халқаро зўравон қудратлар фитналари қаршисида ҳушёр бўлишни таъкидламоқда
Эрон халқи Явмулоҳ-22 баҳман кунига бағишланган кўча намойишлар сўнггида чиқарган декларациясида АҚШ бошчилигидаги Халқаро\а зўравон қудратларнинг фитналари қаршисида ҳушёрлик билан тура олишни таъкидлашди.
Бугун сешанба 2020 -чи милодий йил 11 февраль куни Эрон ислом Инқилоби ғалабасининг 41 -чи йиллигига тўғри келади.
Эрон халқи ҳаво совуқлиги ҳамда қор ва ёмғир ёғишига қарамай, 22 баҳман кунидаги кўча намойишларда қатнашиб, Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/, Инқилоб раҳбари оятуллоҳил- Узмо Хоманаий ҳамда шаҳид Ҳож Қосим Сулаймоний армонлари билан қасамёд қилдилар.
22 баҳман қатнашувчилари бу декларациясида Эроннинг афсонавий генерал Қосим Сулаймоний, Ироқниг Ҳашд-уш-шаъбий кўнгил кучлари раиси ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва уларнинг шерикларини шаҳид этгани учун АҚШдан қаттиқ қасос ва ўч олишларини эълон этдилар.
Эрон халқи ушбу декларацияда шунингдек Осиё ғарби /Яқин Шарқ/ дан АҚШ ишғолгар кучларини чиқариб юбориш ва сиоинстик режимни нобуд этилишига қадар душманларга қарши кураш ва муқовиматни давом эттиришни маълум этдилар.
22 куни кўча намойишларида қатнашадиганлар " Аср муомаласи" лойиҳасини кескин қоралаб, мусулмонларнинг қарши кураши билан ушбу ёвузлик лойиҳа нобуд этилади ва мувафаққиятсизликка учрайди деб таъкидладилар.
Эрон халқи ушбу декларацияда қизғин сайловларни ўтказилишини исломий жумҳурият тузумининг асосси, милий хавфсизлик ҳомийси ва азаматининг рамзи эканлигига ишора этиб, бутун Эрон халқини 21 февраль куни ўтказилиши кутилаётган Эрон парламентиниг 11 сайлови ҳамда раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг 5 чи ўртабосқич сайловларда қатнашишга чақирдилар.