феврал 24, 2020 11:45 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний Европа давлатларини АҚШ сиёсатлари қаршисида тура олиши зарурлигини таъкидлади

Эрон ислом жумҳурияти президенти Австрия ташқи ишлар вазирини қабул қилганида Европа Иттифоқини АҚШнинг ноқонуний ҳатти- ҳаракатлари қаршисида тура олишига умидимиз кўп деб айтди.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда Австрия ташқи ишлар вазири билан учрашганида  икки мамлакат ҳамкорлик қилиш учун иқтисодий соҳаларда яхши потенсиалига эга бўлганини таъкидлаб,  Австрия давлатини АҚШнинг нотўғри ва ноқонуний босимларига эътибор қилмасдан ҳамкорликларини давом эттиришига умид билдирди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  Эронга қарши иқтисодий босимлар ва санкциялар билан бирга Вашингтон давлатини Эрон халқига қарши дори ва озиқ- овқат соҳасида қўллаган санкцияларига тўхталиб,  ушбу санкциялар террорчилик амалиётдан ўзга нарса эмас ва Европа  иттифоқи  бу заминда  ўзининг инсоний вазифасига амал қилиши лозим деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний, Эрон ислом жумҳуриятини  минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш мақсадида " Ҳурмуз тинчлиги" лойиҳасини таклиф қилгани ва бу лойиҳани кўп томонларни олқишлашишига сабаб бўлганини баён этар экан,  Ғарбий Осиё /Яқин Шрақ/даги барча муаммолар АҚШнинг турли соҳаларда аралашиши ва нотўғри сиёсатларга бориб тақалади.

Австрия ТИВ раҳбари Александр Шаленберг ҳам бу учрашувда  барча соҳалар айниқса савдо -иқтисодий   соҳаларда Эрон билан ҳамкорликларни кенгайтириш пайида бўлганини маълум этди.

Шаленберг  Эрон томонидан Яқин Шарқ минтақаси ва Форс Кўрфазида тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш уучн таклиф қилган " Ҳурмуз тинчлиги" лойиҳасига ишора қилиб, Австрия ишонтириш мақсаддаги Эроннинг бу лойиҳасини  олқишлайди ва бу жараёнда  ижобий рл ўйнашни истайди деб изоҳлади.

Ёрлиқ