ОПЕК нефт қазиб олишни камайтирмоқчи
(last modified Fri, 06 Mar 2020 14:41:00 GMT )
март 06, 2020 19:41 Asia/Tashkent
  • ОПЕК нефт қазиб олишни камайтирмоқчи

ОПЕКка аъзо мамлакатларнинг энергетика вазирлари нефт қазиб олишни кунига 1,5 миллион баррел камайтиришга келишиб олишди. Бу дастур Эронга нисбатан татбиқ қилинмайди.

Ройтерс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кӯра кеча ОПЕК ташкилотининг  Вена шаҳрида бӯлиб ӯтган йиғилиши сӯнгида Эрон Нефт вазири Бежан Номдор Зангана деди: Опек бу ҳажмдан 500 минг баррелини аъзо бӯлмаган мамлакатлар ӯз зиммаларига олишини тавсия қилмоқда.

ОПЕКка аъзо бӯлмаган энг улкан нефт мамлакати--Россия ҳали бу тавсияни қабул қилмаган.

Йиғилишда олдин Эрон Нефт вазири коронавирус тарқалиши нефт бозорида бу муҳим ҳаётий маҳсулотга бӯлган талабни камайтирди, натижада талаб ва таклиф мувозанатсизлиги вужудга келди, дея шарҳлади.