Эрон давлати Кобулда содир этилган сўнгги терактни кескин қоралади
(last modified Sat, 07 Mar 2020 06:57:17 GMT )
март 07, 2020 11:57 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Кобулда содир этилган сўнгги терактни кескин қоралади

Эрон ТИВ натоғи кечанги суҳбатида Афғонистон Исломий бирлик паритясининг собиқ раҳбари ва мужоҳидлар раҳбари Абдуллоҳ Али Мазорий хотирасига бағишланган ва мамлакатнинг амалдаги бош вазири Абдулла Абдулла иштирокида бўлиб ўтаётган маросимда юз берган отишмада ўнлаб инсонларни қурбон бўлганини кескин қоралади.

Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий  ушбу терактни қаттиқ маҳкум этар экан, Афғонистон давлати халқи ва қурбон бўлганлар аҳли- оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, кеча  тонг пайтида Кобул ғарбида Афғонистон Исломий бирлик партиясининг марҳум раҳбари Абдуали Мазорий шаҳодати йиллиги хотирасига бағишланган маросим жараёнида террорчилик ҳужум юз берди.

Бу ҳужум учун масъулиятни  ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди.

Айтилишича бу терактда 27 киши қурбон бўлган.

Кобулдаги Эрон ислом жумҳуриятининг элчихонаси ҳам тарқатган баёниясида,  бу терактда шаҳид бўлганлар  яқинларига ҳамдардлик билдириб жароҳат олганларни соғайиб кетишини тилаб,  террорчилар бундай ёвуз ва шум ҳатти-ҳаракатлари билан ўзини нопок мақсадларига эриша олишмайди деб эълон этди.

 

Ёрлиқ