Мўсавий Трампга хитобан: Эрон АҚШ шифокорларига эҳтиёж сезмайди
Бугун Эрон ТИВ наттоғи АҚШ президенти Дональд Трампнинг Вашингтон давлати коронавирусга қарши кураш масаласида Эронга ёрдам етказишга тайёрдир деган иддаосига кўрсатган аксиламалида, Эрон ислом жумҳурияти энг яхши, шижо ва яроқли шифокорларга эга бўлиб, АҚШ тиббий хизмати ва шифокорларига эҳтиёж сезмайди деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий Трампга хитобан, АҚШ риёкорлик ҳатти- ҳаракатлари, ҳамда ўзини яхши бир шасхият қилиб кўрсатиши ўрнида Эрон халқи ва тиббиёт соҳасига тиббий тажҳизотлар ва дорилар етказиб берилишига нибсттан жорий йилинган санкциялар Эронга қарши иқтисодий терроризм ва бошқа турдаги терроризмни тўхтатиши керак деб қўшимча қилди.
Мўсавий ўз сўзларида Трампга АҚШ халқи муаммоарига ечим топишни ўйлашишга чақирди.
Эслатиб таимз кеча Дональд Трамп Оқ уйда Ирландия Бош вазири билан учрашувида АҚШда энг яхши ва маҳоратли шифокорлар бор ва коронавирусга қарш кураш учун Эронга ёрдам кўрсатиш таклифи билан чиқяпти деб иддао қилганди.
Сайид Аббос Мўсавий америкалик сиёсатчиларни АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео иштирокидаги йиғилишда коронавирусга қарши курашда Вашингтон ҳатти- ҳаракатларини танқид этувчи видеони ўз Твиттер саҳифасида тарқатиб, Вашинтон маъсулларига хитобан, бошқаларни айблаш мақсадида бармоғингизни бировга кўрсатганингизда, яна 3 та бармоғингиз ўзингизга ишора этади деб ёзганди.
Мўсавий ўз сўзларида фақат фирибгарлик ва ёлғончилик билан бошқарилаётган давлат, дунё миқёсида тарқалаётган коронавирусга қарши курашда ва инсонлар жонини нажот бериш учун фидокорлик қилаётган эронликларга қарши асоссиз иддаолар қилиб, Эронни айблашга уриниши мумкин деб таъкидлади.
Яқинда Помпео асоссиз иддаолари билан Вашингтон давлати Эроннинг коронавирус тафсилотларини яширишидан хавотирдадир деб иддао қилганди.